Коронавирус сабаб тўхтаб қолган футбол бўйича Дания чемпионати ўйинлари 28 май кунидан давом этади. Дания Суперлигаси матбуот хизматининг маълум қилишича, учрашувлар мухлисларсиз ўтказилади. Суперлига мавсуми тугашига икки тур қолган. Шунингдек, аввалроқ қолдирилган битта учрашув ҳам бор.
Чемпионат коронавирус пандемияси сабаб 9 март куни тўхтаб қолганди. Данияда COVID-19 инфекциясини юқтириб олганлар сони 10,5 мингдан ошган. 8,3 мингдан ортиқ киши тузалишга муваффақ бўлган. 500 нафардан кўп қурбон берилган.
Маълумот учун, Европада аста-секин спорт мусобақаларини давом эттиришга рухсат берилмоқда. Жумладан, Германия Бундеслигаси баҳслари 16 майдан давом эттирилади. Шунингдек, Англия ҳукумати мамлакатда 1 июндан барча профессионал спорт мусобақаларини давом эттиришга рухсат берди. Шарт шуки, барча беллашувлар, мусобақалар мухлисларсиз ўтказилади.
Манба: daryo.uz, iff.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20