Қайднома

Қидирув

Турфа хабарлар

Турфа хабарлар

  12.05.2020 15:15
  0
  233
Турфа хабарлар

Таниқли мутахассис Алишер Никимбаев «Телеграм»даги «Футболиум» каналида мухлисларни жаҳон футболига боғлиқ энг сўнгги янгиликлар билан хабардор қилиб боришда давом этяпти.

- Испания Ла Лигаси раҳбарияти клубларга мавсум 12 июнь куни қайта тикланиши мумкинлигини маълум қилди. Лекин муддат юзасидан якуний қарор ҳукумат томонидан чиқарилади.

- Буюк Британияда эпидемик вазият учинчидан тўртинчи даражага тушди. Шуни назарда тутсак, футбол клублари 13 май куни (бугун) кичик гуруҳларда машғулотларга киришиши мумкин. Режага мувофиқ, Англияда мавсум 12 июнь кунидан давом эттирилиши керак.

- Хитой миллий жамоаси бугун Шанхайда йиғин бошлади. Ушбу йиғин давомида «Шанхай Шенхуа» ва «Шанхай СИПГ» клубларига қарши 2та ўртоқлик ўйини ўтказиш режалаштирилган.

- The Mirror нашри маълумотига кўра, еврокубоклар мавсумининг қолган қисми эҳтимолий тақвими ишлаб чиқилди. УЕФА ҳал қилувчи ўйинларни «Тўртлик финали» формати асосида ўтказиш тарафдори. Шунинг баробарида олдин белгиланганидек, ЧЛ ғолиби Истанбул, ЕЛники эса Гданьск шаҳрида аниқланади.

ЧЛ ва ЕЛ-2019-2020 давомининг тақвими

2-7 август

ЧЛ ва ЕЛ 1/8 финали

13-16 август

ЧЛ ва ЕЛ чорак финали

20-23 август

ЧЛ ва ЕЛ ярим финали

27 август

ЕЛ финали

29 август

ЧЛ финали

Қўшимча қилиш керак, бу маълумот расмий эмас, УЕФА ҳали еврокубоклар мавсумининг давоми учун аниқ муддат белгилагани йўқ.

- «Далян Про» Хитойда ўз футболчилари билан маошнинг қисқартирилиши юзасидан келишиб олишга эришган биринчи клуб бўлди. Барча ўйинчилар, жумладан, легионерлар ҳам май ойи маошидан воз кечишга кўнишди. Айтиш ўринли, Марек Гамшик ва Саломон Рондон айнан «Далян Про»да ўйнашади. Бу келишувнинг клуб бош мураббийи Рафаэль Бенитесга ҳам тааллуқли ёки йўқлиги ҳозирча номаълум.

- Ижтимоий тармоқларда 2021 йилга сурилган Токио Олимпиадаси логотипи (рамзи билан) пайдо бўлди. Унда Олимпиаданинг бир йилга кечиктирилгани жуда креатив тарзда кўрсатилганки, кўпчилик буни янги логотип ўрнида қабул қилиши мумкин. Мусобақа ташкилий қўмитаси бир неча ҳафта муқаддам Олимпиада логотипи ўзгартирилмаслигини таъкидлаганди. Шунинг учунки, логотип борасида баъзи шубҳалар туғилди. Боз устига, логотип ичида Американанинг NBC телеканали (Олимпиаданинг АҚШдаги эксклюзив намойишчиси) эмблемаси акс эттирилган. Янги эмблема пайдо бўлганини шу билан изоҳлаш мумкин. Лекин бу фақат NBCнинг Олимпиада трансляцияси учун логотипи, холос.

- АПЛ раҳбариятининг клублар, шунингдек, футболчилар ва мураббийлар касаба уюшмаси билан навбатдаги учрашуви  якунига кўра, бир неча муҳим ҳолат:

✍ Клублар 30 июнь куни ўз кучини йўқотадиган шартномалар муддатини узайтиришга рухсат бериш бўйича келишиб олди.

✍ Ижара шартномалари муддатини ҳам узайтиришга рухсат берилади, фақаи шарт шуки, ҳар уч томон бунга рози бўлиши керак.

✍ Клублар чемпионатни ўз стадионларида якунлашни хоҳламоқда. Лига бунинг учун бор имкониятни ишга солишга ваъда берди.

✍Машғулотларга қайтиш бўйича якуний тиббий қайднома шу ҳафта мураббийлар ва жамоа сардорлари иштирокидаги йиғилишда муҳокама қилинади ва тасдиқланади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz