Қайднома

Қидирув

Ўзбеклар техника борасида кучли

Ўзбеклар техника борасида кучли

  13.05.2020 12:56
  0
  141
Ўзбеклар техника борасида кучли

Беларуснинг «Прессбол» нашри журналистлари «Энергетик-БГУ» клуби сафида чакки ўйнамаётган ҳамюртимиз Жасур Яхшибоев билан суҳбатда Ўзбекистон ва Беларусь футболи ўртасидаги фарқ ҳақида ҳам сўрашди. Мамлакат чемпионати олий лигасида 8та турдан кейин 6та гол урган футболчимиз бунга жавобан ўзбекистонликлар техника бўйича кучлироқ эканликларини таъкидлади: «Беларуслар ва ўзбеклар ўртасида қандай фарқ бор? Ўз-ўзидан тушунарлики, икки халқ менталитети турлича. Умуман, собиқ иттифоқнинг ҳар бир собиқ республикасида алоҳида менталитет мавжуд. Ўзбеклар жанубликлар сифатида нисбатан қизиққондирлар балки. Лекин шахсан мен анча хотиржам инсонман. Ҳар ҳолда, тезда қизишиб кетмайман. Футболга келсак, бизнинг ўйинчиларда техник салоҳият ривожланган — бу борада беларуслардан кучлимизв. Аммо жисмоний томонлама унча сийланмаганмиз. Югуриш, туртиш ва курашиш масаласида унча мақтанолмаймиз. Оддий айтганда, Европада ўйнаб кетишга техник салоҳиятимиз тўғри келади, фақат кучимиз етмайди».


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz