Қайднома

Қидирув

Чехияда қайта старт яқин

Чехияда қайта старт яқин

  13.05.2020 22:51
  0
  82
Чехияда қайта старт яқин

Коронавирус пандемияси туфайли тўхтатиб қўйилган Чехия миллий чемпионати ўйинлари 23 май кунидан давом эттирилади. Бу ҳақда турнир матбуот хизмати хабар тарқатди. Чехия элит лигаси 23-турдан кейин тўхтаб қолганди. Турнирни давом эттириш қарори иштирокчи жамоалар вакиллари овозига асосан қабул қилинди. Маълум бўлишича, 16та клубдан 13таси элит лига баҳслари давом эттирилишига овоз беришди. Таъкидланишича, мавсумнинг қолган қисми тақвими яқин кунларда эълон қилинади. Айни пайт турнир жадвалида «Славия» етакчилик қилмоқда (58 очко). Кейинги ўринлар «Виктория» (50 очко) ва «Яблонец» (40 очко)га тегишли.

- Чехияда 8 минг киши коронавирусга чалинган бўлиб, шундан 283 нафар бемор ҳаётдан кўз юмди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz