Қайднома

Қидирув

Рашица билан келишув йўқ

Рашица билан келишув йўқ

  13.05.2020 23:34
  0
  215
Рашица билан келишув йўқ

«Вердер» ярим ҳимоячиси Милот Рашица навбатдаги трансферлар мавсумида «РБ Лейпциг» сафига қўшилмайди. Ваҳоланки, олдинроқ «буқалар»нинг футболчи билан келишиб олишгани айтилганди. «РБ Лейпциг» спорт директори Маркус Крешенинг баёнотига кўра, футболчи ва клуб ўртасида келишув борлиги хусусидаги хабарларда асос йўқ. «Ҳозирги ҳолатда қайсидир клубнинг ким биландир шартнома борасида аниқ келишувга эришгани ҳақидаги хабарларда мутлақо асос йўқ. Рашицага келсак, шубҳа йўқ, у жуда қизиқарли ўйинчи. Бироқ «Лейпциг» кўплаб қизиқарли футболчиларни кузатмоқда», - дея Креше сўзларини келтирди Goal.com журналисти Ронан Мерфи.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz