Қайднома

Қидирув

Сон Хюн армиядан озод!

Сон Хюн армиядан озод!

  14.05.2020 06:05
  0
  497
Сон Хюн армиядан озод!

«Тоттенхэм» ҳужумчиси Сон Хюн Мин коронавирус пандемияси туфайли юзага келган танаффус вақтида Жанубий Корея армиясида мажбурий хизмат муддатини ўтади. Шу маънода айтсак, корейс футболининг бугунги биринчи рақамли юлдузига кўплаб мамлакатларда жорий этилган карантин тартиби жуда қўл келди қайсидир маънода. Ҳар ҳолда, у аскарлик бурчини бажариш учун бўш вақт топиши мушкул эди...

Жанубий Корея қонунчилигига кўра, мамлакатнинг ҳар бир эркак фуқароси 28 ёшга тўлишига қадар армияда 21 ойлик мажбурий хизмат муддатини ўташи шарт. Тўғри, бу борада маълум кишиларга сезиларли даражада енгиллик, яъни истисто тариқасида имтиёзлар белгиланган. Жумладан, нуфузли халқаро майдонларда Жанубий Корея байроғини баланд кўтарган спортчилар мажбурий хизматни тезлаштирилган тартибда ўташади. Хуллас, Сон Хюн Мин Осиё ўйинлари-2018 мусобақаси футбол йўналишида мамлакат терма жамоаси билан ғолиблик шоҳсупасига кўтаргани эвазига 21 ойлик армиядан атиги 3 ҳафтада қутулди.

«Тоттенхэм» футболчиси аскарлик бурчини 8 май куни якунлади. Бугун нафақат Жанубий Корея, балки бутун Осиё футболининг энг кўзга кўринган юлдузи саналган Сон Хюн Мин 3 ҳафта давомида ҳудуди атиги 1800 квадрат|километрга тенг Жежу оролида 157 нафар қуролдош дўсти билан полигон шароитида яшади. Маълум қилинишича, ҳар ерга бош суққан коронавирус бу ўлкани эътибордан қочирибди. Шунинг учун корейс аскарлари масофа сақлаш қоидаси ҳақида бош қотирмай, ўз мажбуриятларини бемалол бажариш имкониятига эга бўлишди. Сон Хюн Мин эса ҳамма қатори қисқа вақтда бир қатор фойдали (эҳтимол, унга унча зарур эмасдир) кўникмаларни ўзлаштирди. Дейлик, рақиблар дарвозасини тўп билан ўққа тутишни хуш кўрувчи ҳужумчи ҳаққоний ўқотар қуролдан фойдаланишни ўрганди, яна махсус воситалар ёрдамида кимёвий ва биологик ҳужумларни қайтариш масаласида сабоқ олди, қўл жанги, биринчи ёрдам кўрсатиш ва ҳоказоларда ўз салоҳиятини синаб кўрди. Айтишларича, юлдуз футболчи ҳаммасидан ҳам ўқ отишни қойиллатган. Қаранг, «Тоттенхэм» либосида 83та гол уришга улгурган корейс ўғлони махсус синов пайти 10та уринишда нишонни 10 марта (!) бехато урибди ва бунинг учун эсдалик ёрлиғи олибди.

Жанубий Корея армияси зобитларининг айтишларига қараганда, Сон Хюн Мин ҳарбий ўқув-машғулотлари жараёнида ўзини камтарона тутгани билан ҳам ажралиб турган. Яъни у АПЛ юлдузи эканлигини суъистеъмол қилмаган. Қўмондонлар яна Сон Хюн Мин Лондон футбол клуби ихтиёрига идеал даражадаги жисмоний ҳолатда қайтишини алоҳида таъкидлашди. Шу ўринда эслатиш жоиз, «Тоттенхэм» машғулотлар жараёнини тиклашга улгурди. Лекин кореялик ҳужумчи жамоа сафига қўшилишидан олдин 14 кунлик карантин тартибига тўлиқ риоя этиши шарт (Буюк Британияга хориждан кирган ҳар бир киши 2 ҳафталик изоляцияда бўлишга мажбур). Англия чемпио­нати-2019|2020ни давом эттириш муддати эса ҳали расман аниқ эмас. Германия Бундеслигаси иштирокчиларидан фарқли ўлароқ, Британия клублари вакиллари ҳозирча ўйинларни қандай тартибда ташкиллаштириш борасида келишиб олганларича йўқ. Ҳар ҳолда, ҳамма жамоалар ҳам нейтрал стадионларда ўйнашга рози эмас. Қолаверса, ҳукумат ҳам Англияда ёзда спорт мусобақаларини ўтказиш имконияти юзасидан ҳали бирор расмий қарор чиқаргани йўқ.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz