Қайднома

Қидирув

Окампос «Реал»га ўтиши мумкин

Окампос «Реал»га ўтиши мумкин

  14.05.2020 20:38
  0
  153
Окампос «Реал»га ўтиши мумкин

«Севилья» вингери Лукас Окампос «Реал»нинг трансфер мақсадига айланди. Mundo Deportivo газетаси маълумотига кўра, Мадрид клуби 25 ёшли аргентиналикни ёздаёқ сотиб олишни ўйламоқда. Футболчининг амалдаги шартномасида кўрсатилган товон пули - 70 миллион евро. «Реал» эса қарама-қарши томонга ўз ўйинчиларини таклиф қилган ҳолда, Окампос баҳосини пасайтириш ниятида. Шунга мувофиқ, «Севилья» ҳимоячилар - Альваро Одриосола ва Серхио Регилон, шунингдек, хавбек Дани Себальос ҳамда ҳужумчи Мариано Диасдан бирини танлаши мумкин. Маълумот учун, Андалусия клуби ўтган йилнинг ёзида Окампос учун «Марсел»га 15 миллион евро тўлаганди. Футболчи жорий мавсум 29та ўйинда қатнашиб, 12та гол ва 3та самарали узатма расмийлаштирди. Окампоснинг «Севилья» билан шарт¬номаси 2024 йилгача мўлжалланган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz