Қайднома

Қидирув

Ишонаверинг, эр – рефери, хотин эса лайнсмен...

Ишонаверинг, эр – рефери, хотин эса лайнсмен...

  15.05.2020 04:13
  0
  326
Ишонаверинг, эр – рефери, хотин эса лайнсмен...

Бразилияда бир ажойиб оила бор. Соф ҳакамлар иттифоқи. Оила бошлиғи - топ-рефери (у вақтида ҳаттоки, Неймарни ўз «ўрни»га тушириб қўйган), унинг аёли - собиқ модель. Ўтган йилнинг охирида Бразилияда «Футбол очликка қарши» шиори остида ўтказилган хайрия ўйинидаги воқеа сабаб, лайнсмен ва реферининг машҳурлиги янада ортиб кетди. Чунончи, улар майдонда, кўпчилик назарида эҳтиросли ўпишишдан уялишмади ва бу «саҳна» видеоси қисқа вақтда ижтимоий тармоқларда кенг қулоч ёзди. Гап  бразилиялик ФИФА рефериси Сандро Риччи ва собиқ модель Ферданда ҳақида бормоқда.

Сандро Риччи - топ-ҳакам, у фаолияти давомида 2та мундиалда ишлаган. Ферданда эса вақтида модель сифатида фаолият юритган.

****

Аниқроқ айтсак, Сандро ЖЧ-2014 ва ЖЧ-2018да иштирок этди. У бошқарган эътиборли ўйинлар рўйхатида Клублар ўртасидаги ЖЧ-2013 финали, Либертадорес кубоги, Жанубий Америка биринчилиги ва Бразилия чемпионатининг муҳим учрашувлари ҳам бор.

****

Энг асосий факт - Риччи вақтида бразилия футболининг бош юлдузи Неймар билан судлашган ва бу ишда ютиб чиққан. Воқеа 2010 йили кузатилганди. Неймарнинг ўз пайтдаги клуби - «Сантос» навбатдаги ўйинлардан бирида «Витория»га ютқазади. Неймар эса ўйиндан сўнг «Твиттер» тармоғи орқали Риччи белгилаган пенальтига муносабат билдириб, унинг жойи қамоқда эканлигини таъкидлайди: «Бу ҳакам - ўғри, уни тезда ҳибсга олиш керак». Тўғри, футболчи орадан ҳеч қанча ўтмай, бу «твит»­ни ўчиради, аммо рефери уни судга беради, барибир. Оқибатда Неймар маънавий зарар ўрнини қоплаш учун Риччига 15 минг реал (чамаси 4 минг доллар) жарима тўлайди.

*****

Фернандага дахлдор қизиқарли воқеа ҳам топилади, албатта. У ўтган ёзда футболчилардан бири билан ноодатий тарз­да ҳазиллашиб, барчани кулдирди: ўзини сариқ карточка кўрсатадигандек тутиб, чўнтагидан оддий рўмолча чиқариб, ҳилпиратди. Биргина британиялик Саманта Квек (чим устида хоккей вакиласи) томонидан берилган бу лавҳага боғлиқ «твит» 21 миллион мартадан кўпроқ томоша қилинди.

****

Фернанда турмуш ўртоғининг касбини ўзлаштиришига қадар модель сифатида ишлаган. 2014 йилдан эса Бразилия «А» сериясида лайнсменлик қилмоқда. Эътиборлиси, Риччи хоним «Инстаграм» тармоғида ярим миллиондан кўп обуначига эга. Журналистлар уни «Бразилия мўъжизаси» сифатида ҳам таърифлашади.

А.ҲАМИДОВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz