Қайднома

Қидирув

Жоржина ҳам 7-рақамли ҳамда...

Жоржина ҳам 7-рақамли ҳамда...

  15.05.2020 09:36
  0
  579
Жоржина ҳам 7-рақамли ҳамда...

Замонавий футболнинг бош юлдузларидан бири - Криштиану Роналдунинг шахсий ҳаётига қизиқиш жуда-жуда баланд ва бу бир қарашда табиий ҳолдек. Зеро, португалиялик юлдуз майдон ташқарисида ҳам ўта фаол, у бирор жабҳада сокин эмас. Кришнинг айниқса, маҳбуба тутиши ҳаммани бирдек қизиқтиради. Кўпчилик билади, «Ювентус» етакчиси 3 йилдан буён Жоржина Родригес билан бирга, лекин бунга қадар не-не ҳурлиқоларни ўзига ром этмаган. Бироқ биргина россиялик Ирина Шейкдан ташқари, бошқа гўзалларга футболчи билан узоқ вақт қолиш насиб этган эмас. Шу маънода айтсак, Жоржина ҳурлиқолардан ҳушёр бўлиши шарт, акс ҳолда, Роналдунинг ўйинчилик рақамига ҳамоҳанг 7-маҳбуба эканлигига қарамай, у ҳам айрилиқ нималигини ўзида ҳис этишдан ўзга чора тополмайди...

КРИШТИАНУ РОНАЛДУ ВА АЁЛЛАР МУНОСАБАТИ

1-рақамли маҳбуба - Жордана ЖАРДЕЛ

Криштиану Роналду Англия футболига юзлангач, Жордана Португалияда қолишни маъқул кўрди. Натижада қисқа муҳаббат олови сўнди.

2-рақамли маҳбуба - Жемма АТКИНСОН

Роналду ва Аткинсон хонимнинг муҳаббати ўта эҳтирос ва шиддат билан бошланди, аммо узоққа чўзилгани йўқ. Бу севги қиссаси бир зумлик чақмоқдек бўлди.

3-рақамли маҳбуба - Нерейда ГАЛЬЯРДО

Яна бир эҳтиросли муҳаббат. Мана, Нерейда хонимнинг гапига эътибор қаратинг: «Криштиану билан Манчестердаги ҳаётимиз PlayStation, телевизор ва кўнгилхушликдан иборат эди». Кўринишидан, бундай ҳаёт Кришни тез зериктирган, шекилли.

4-рақамли маҳбуба - Пэрис ХИЛТОН

Бойвучча хоним Роналду билан бир ойдан камроқ вақт учрашиб юрди, холос. Аслида улар ўртасида севги учқунлари сачрамаган, аммо папарацци Пэрисни ҳам Роналду ҳаётидаги аёллардан бири сифатида келтиради.

5-рақамли маҳбуба - Ирина ШЕЙК

Россиялик ҳурлиқо нақ 5 йил давомида Роналдунинг маҳбубаси ролида юрди, аммо унга футболчининг турмуш ўртоғига айланиш насиб этгани йўқ. Ҳозирга қадар ажралишнинг аниқ сабаби маълум эмас, лекин Шейк хоним ўз интервьюларидан бирида дангал гапирганди: «Роналду мен истаган эркак эмас экан».

6-рақамли маҳбуба - Дезире КОРДЕРО

Таниқли модель ва футбол юлдузининг севги қисқаси бир неча ой давом этди, аммо бундан ҳеч қандай натижа чиққани йўқ.

7-рақамли маҳбуба - Жоржина Родригес

3 йилдан ошдики, Жоржина ва Криштиану бирга. Навбатдаги севги тарихида ҳаммаси жиддий кўринмоқда. Жоржина ҳозирда Роналдунинг 4 нафар фарзанди (кичик Криштиану 2010 йили суррогат онадан туғилган, экизаклар 2017 йили яна суррогат онадан туғилган, орадан 5 ой ўтиб, айнан Жоржина футболчини қизалоқ билан сийлади)га оналик қилмоқда.

У.УМАРОВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz