Қайднома

Қидирув

Жасур Яхшибоевнинг «Энергетик-БГУ»нинг икки футболчисида коронавирус аниқланди

Жасур Яхшибоевнинг «Энергетик-БГУ»нинг икки футболчисида коронавирус аниқланди

  15.05.2020 15:32
  0
  283
Жасур Яхшибоевнинг «Энергетик-БГУ»нинг икки футболчисида коронавирус аниқланди

Беларуснинг «Энергетик-БГУ» клуби икки нафар футболчисида коронавирус аниқланди.  «Мetaratings.by»нинг хабар қилишича, минскликларнинг бир нафар маҳаллий ва бир нафар легионерида коронавирус аниқланган. Ҳозирча уларнинг номи ошкор этилмаган. Шунга қарамай жамоа чемпионатдан четлатилмаслик учун футболчиларни тестдан ўтказмоқчи эмас. Касалланганлар индивидуал равишда даволанади.

Шунингдек, «Ислоч» клубида ҳам коронавирус юқтириб олиш ҳолати кузатилган. Бир футболчининг таҳлили вирусга ижобий натижа берган, яна бир футболчи шубҳа остига олинган. Шу сабаб жамоа 10 кун давомида изоляцияга олинади, бироқ бу чемпионатнинг давом этишига халал бермайди.

Аввалроқ футболчиларида коронавирус аниқланган Беларусь клубларининг ўйинлари номаълум муддатга қолдирилганди.

Эслатиб ўтамиз, «Энергетик-БГУ» жамоасида ўзбекистонлик икки нафар футболчи — Жасур Яхшибоев ва Шаҳбоз Умаров ҳаракат қилади. Маълумот учун, «талабалар» сафида Умаров ва Яхшибоевдан ташқари  Мавату Жереми, Диас Виктор, Тве Дэвид, Атеменг Жуниор, Душан Бакич каби хорижлик футболчилар тўп тепади.

Беларусь Олий Лигасининг 8-туридан сўнг «Ислоч» 4-ўринда бормоқда, «Энергетик-БГУ» эса 5-поғонани банд этган.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz