Қайднома

Қидирув

«Пахтакор»нинг фантастик «камбэк»и тарихи

«Пахтакор»нинг фантастик «камбэк»и тарихи

  15.05.2020 20:56
  0
  286
«Пахтакор»нинг фантастик «камбэк»и тарихи

1998 йил Осиё кубок эгалари Кубогида иштирок этган жамоамиз Осиё клублар турнирларидаги энг ажойиб «камбэк»лардан бирини уддалаган.

Биринчи босқичда Тожикистоннинг «Хўжанд» жамоасини икки ўйинда 5:2 ҳисобида доғда қолдирган «Пахтакор» нимчорак финалда Туркманистоннинг «Ниса» клуби билан тўқнаш келади. Мавсумни муваффақиятли ўтказаётган жамоамиз Ашхободдаги биринчи ўйинда кутилмаганда 0:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Икки ҳафтадан кейин Тошкентда ўтадиган жавоб баҳсида Вега да Сильва шогирдларини мураккаб вазифа кутиб турарди. Қолаверса, «Ниса» Қурбон Бердиев бошчилигида яхши ўйин намойиш этаётганди.

23 октябрь куни «Пахтакор» стадиони мухлислар билан лиқ тўлди. Ўйинни кўриш учун 50 минг мухлис ташриф буюрган. Беллашув бошланиши биланоқ ҳужумга ўтган жамоамиз илк дақиқадаёқ пенальти ишлайди ва рақиб посбони сўнгги умид фоли учун майдондан четлатилади. Пенальтини Миржалол Қосимов аниқ амалга оширади. Рақибнинг камчилик бўлиб қолганидан фойдаланган жамоамиз тинимсиз ҳужум уюштиришга тушади. Биринчи бўлимнинг ўзида умумий фарқ минимал кўринишга келтирилади. Александр Хвостунов, Миржалол Қосимов ва Игорь Шквирин киритган тўплар натижасида ҳисоб 45-дақиқада 4:0га етади. Иккинчи бўлимда яна икки гол уриб, дарвоза дахлсизлигини сақлаб қолиш талаб этиларди.

67-дақиқада Андрей Стрельцов ўрнига ўйинга қўшилган Дилмурод Назаров бешинчи голга муаллифлик қилади. Ҳал қилувчи гол эса фаолияти мобайнида 300дан ортиқ тўп муаллифи бўлган Игорь Шквирин ҳисобига ёзилади. Шу тариқа «Пахтакор» уддалаш жуда ҳам қийин бўлган вазифанинг уддасидан чиқади. Бу Осиё клублар мусобақаларида амалга оширилган энг буюк «камбэк»лардан бири саналади.

«ПАХТАКОР»«НИСА» (Туркманистон) — 6:0 (4:0)

1998 йил, 23 октябрь. «Пахтакор» стадиони. 50000 томошабин.

Ҳакам: Коилпарамбил (Ҳиндистон).

Голлар: Қосимов, 3-пен - 1:0. Хвостунов, 18 - 2:0. Қосимов, 30 - 3:0. Шквирин, 45 - 4:0. Д.Назаров, 67 - 5:0. Шквирин, 75 - 6:0.

Пахтакор: Рошин, Ашурматов, Шоймардонов, Қосимов, Қамбаралиев, Стрельцов (Д.Назаров, 55), Хвостунов, Ширшов (Алиев, 61), Ходиев (Абдураимов, 25), Шквирин, Акопянц.

Четлатиш: Бердиев, 1 («Ниса»).

«Пахтакор» клуби матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz