Қайднома

Қидирув

12 миллионли «қуш» ёхуд Мессининг шахсий самолёти ҳақида

12 миллионли «қуш» ёхуд Мессининг шахсий самолёти ҳақида

  16.05.2020 10:23
  0
  317
12 миллионли «қуш» ёхуд  Мессининг шахсий самолёти ҳақида

Унинг баҳоси - 12 миллион евро, ичида 2та ваннахонаси, бари ва 16 кишига мўлжалланган салони бор. «Барселона» етакчиси 2018 йили шахсий самолёт сотиб олди. Аргентиналик юлдуз ушбу ҳаво лайнеридан аввалига ижара келишуви асосида фойдаланарди. Дарвоқе, самолёт ҳамкор компаниялардан бири томонидан шахсан Лео учун буюртма асосида тайёрланган. Хуллас, Месси бошидаёқ шахсий самолётга эга бўлганини қайд этиш мумкин. Фақат тўп даҳоси ундан аввалига ярим йил давомида ижара шаклида фойдаланган ва муваффақиятли синов давридан кейин лайнер учун 12 миллион евро тўлади.

Gulfstream V моделига мансуб самолёт 2003 йили АҚШда ишланган. Табийки, гап бизнес-тоифага кирувчи ҳаво лайнери ҳақида кетмоқда. Месси харидни амалга оширган пайт ер юзида бундай моделдаги 470та самолёт бор эди. Лайнернинг учиш масофаси - 11 минг километр. Doble Amarilla порталида ёзилишича, Месси уни Аргентинадаги уйига қайтиш учун махсус сотиб олган. Ҳар ҳолда, километраж бўйича қарасак, бу маълумот тўғридек. Зеро, Барселона ва Буэнос-Айрес ўртасидаги масофа деярли 10,5 минг километрга тенг.

Месси самолёти - дабдаба

Лео Месси самолётни харид қилгач, унга махсус дизайнер ёрдами билан ўзига хос безак берди:

1. Трапнинг ҳар бир зинасига футболчи оиласининг аъзолари исми ёзиб чиқилди. Юқоридан пастга қараб - Лионель, Антонелла, Тиаго, Чиро ва Матео.

2. Самолётнинг дум қисмига 10-рақам туширилган.

3. Самолётнинг ичи - кенг салон, 2та ваннахона, ошхона, кичик бар ва 16 кишига мўлжалланган ўриндиқлар (уларни осонгина 8та ётоққа айлантириш мумкин).

Испаниялик журналистлар Мессидан ушбу хариди ҳақида (аниқ мақсади, расмийлаштириш билан якуний баҳоси) кўп сўрашган, аммо ҳеч қандай изоҳ эшитишмаган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz