Қайднома

Қидирув

Максим Шацкихга Бобби Хоугтон иш услуби ёққан экан...

Максим Шацкихга Бобби Хоугтон иш услуби ёққан экан...

  16.05.2020 10:05
  0
  327
Максим Шацкихга Бобби Хоугтон иш услуби ёққан экан...

«Ротор» клуби ёрдамчи мураббийи Максим Шацких «Тезкор студия» дастурида «Ўзбекистон терма жамоаси бошқарувидаги энг яхши чет эллик мураббий кимлигини айтди.

Фото: Getty Images

«Менга Боб Хогутон ёқарди. У эҳтиросли, жўшқин, хушчақчақ, хуллас, ҳақиқий инглиз эди. Мураббий фаолияти қизиқарли бўлганди. Маҳаллий мураббийлар ичида кимни ажратиб кўрсатиш мумкин? Хўш, жуда қийин. Ҳеч кимни хафа қилгим келмаяпти. Қийин савол», — дейди Шацких.

Максим Шацких 1999—2014 йиллар оралиғида Ўзбекистон терма жамоасида тўп сурган. Бу вақтда у Владимир Сальков, Леонид Остроушко, Ханс-Юрген Гёде, Боб Ҳоутон ва Валерий Непомняший каби чет эллик мураббийлар билан ишлаган. Шунингдек, Максим терма жамоаси сафида Маҳмуд Муродов, Юрий Саркисян, Равшан Хайдаров, Рауф Инилеев, Миржалол Қосимов ва Вадим Абрамов қўл остида ҳаракат қилган.

Айтганча, Россия қуйи дивизионлари — Миллий футбол лигаси (ФНЛ) ва Профессионал футбол лигасида (ПФЛ)  2019/20 йилги мавсум муддатидан аввал якунланди. Бу ҳақда Россия футбол иттифоқининг 15 май кунги йиғилишида қарор қабул қилинди.

Фото: «Ротор»

Миллий футбол лигасининг икки клуби Россия Премьер Лигасига йўлланмани қўлга киритади. Улар Россия Премьер Лигасида жорий мавсумини 15 ва 16-ўринда якунлаган жамоалар ўрнини эгаллайди. Миллий футбол лигаси 27-турига келиб мусобақа жадвалида «Ротор» пешқадамлик қилмоқда. Иккинчи ўринни «Химки» банд этган.

«Ротор» сафида ўзбекистонлик ҳимоячи Виталий Денисов ҳаракат қилади. Шунингдек, Ўзбекистон терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси Максим Шацких клуб ёрдамчи мураббийи ҳисобланади.

Шу тариқа Денисов ва Шацких жамоаси келаси мавсум Россия чемпионатида тўп сурадиган бўлди. Максим ва Виталий волгоградликлар сафига 2020 йилнинг январь ойида бориб қўшилганди.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz