Қайднома

Қидирув

Футбол қайтмоқда: Бугун «Боруссия Д»-«Шальке-04» ва «Лейпциг»-«Фрайбург» учрашувларини кузатамиз...

Футбол қайтмоқда: Бугун «Боруссия Д»-«Шальке-04» ва «Лейпциг»-«Фрайбург» учрашувларини кузатамиз...

  16.05.2020 15:06
  0
  355
Футбол қайтмоқда: Бугун «Боруссия Д»-«Шальке-04» ва «Лейпциг»-«Фрайбург» учрашувларини кузатамиз...

Футболсиз ўтган икки ойдан сўнг Германия Бундеслигаси Европа топ-5 лигалари орасида биринчи бўлиб мавсумни қайта бошлайди. 16 май, шанба кунидан чемпионатнинг 26-турига старт берилади. Учрашувларнинг барчаси томошабинларсиз ўтади. Футболчилар, мураббийлар, ходимлар ва ҳакамлар қатъий қоидаларга риоя қилишга мажбур бўлади.

«Боруссия Д» — «Шальке-04»

Фото: Getty Images

Рур дербиси турнинг марказий ўйини сифатида эътироф этилмоқда. Жамоаларнинг мусобақа жадвалидаги ўрнига қарамасдан, мазкур дерби ўзининг кескинлиги ва курашларга бойлиги билан ажралиб туради.

«Боруссия» Бундеслига иккинчи даврасидаги саккиз ўйиннинг еттитасида ғалабага эришди. «Шалк-04» эса лигада кетма-кет етти ўйиндан буён ғалаба нималигини билмай келмоқда — уч дуранг, тўрт мағлубият. Дортмундликлар «Шальке-04»га қарши сўнгги 29 уй учрашувининг фақатгина биттасида мағлуб бўлган, ўтган мавсум гелзенкирхенликлар «Сигнал Идуна Парк»да 4:2 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритганди. «Шальке-04» 2020 йилни қониқарли бошлай олмади, жамоа жорий йилда умумий миқдорда 4 та гол уришга эришган. Солиштириш учун 2020 йилда «Боруссия» ҳужумчилари Эрлинг Ҳоланд 9 та ва Жейдон Санчо 5 та гол уришга муваффақ бўлди.

«Лейпциг» — «Фрайбург»

Фото: Getty Images

«Буқалар» иккинчи даврани кўнгилдагидек ўтказа олмаяпти. Жамоа Бунделигадаги сўнгги олти ўйиннинг фақат иккитасида ғалаба қозонди, қолган тўрттасида эса дуранг натижа қайд этилди. Биринчи даврада сермаҳсуллик кўрсатган Тимо Вернер ҳам сўнгги ўйинларда мунтазам гол урмай қўйганди. «Фрайбург» эса 25-турдан сўнг 36 очко тўплаган ҳолда сўнгги етти йил ичидаги энг яхши натижасини қайд этди. Шунингдек, жамоа стандарт вазиятлардан унумли фойдаланиш бўйича яхши статистикага эга. Бундеслигадаги сўнгги 14 голнинг ўнтаси стандарт вазиятдан сўнг киритилган.

«Айнтрахт» — «Боруссия М»

Фото: Getty Images

Ўтган мавсумни кўтаринки руҳда ўтказган «Айнтрахт»нинг жорий мавсумда омади юришмаяпти. Мюнхенгладбахликлар эса аксинча чемпионлик учун кураш олиб бормоқда, жамоани пешқадамдан олти очко, иккинчи ўриндан эса икки очко ажратиб турибди. Ўтган мавсумда жамоалар бир очко фарқ билан мусобақа жадвалидан ўрин олганди, ҳозирда очколар орасидаги фарқ 21 тага етган.

«Боруссия М» сафардаги сўнгги учта ўйинда мағлубиятга учрамади. Шунингдек, жамоа кетма-кет учта ўйиндан буён Бундеслига доирасида франкфуртликларга ютқазмай келмоқда. Ўз навбатида гладбахликлар «Айнтрахт» учун қулай рақиб ҳисобланди. Жамоа Бундеслигада жами 34 бор «Боруссия М»ни таслим этган, «бургутлар» фақатгина «Вердер»ни бундан кўп мағлубиятга учратган (35 марта).

«Унион» — «Бавария»

Фото: Getty Images

Мусобақа пешқадами «Бавария» Берлинга сафар қилади ва лига дебютанти билан куч синашади. Мюнхенликлар Бундеслиганинг сўнгги 11 туридан бери мағлубият нималигини билмай келмоқда, мазкур серияда жамоа фақатгина бир бор дуранг ўйнади. Бироқ «Бавария»да пойтахт клублари билан боғлиқ нохуш анъана бор: жамоа Бундеслига тарихидаги сафар ўйинларида фақатгина учта клубни таслим эта олмаган, уларнинг иккитаси Берлин жамоалари ҳисобланади.

Бундеслига

26-тур баҳслари

16 май, шанба

«Боруссия Д» — «Шальке-04» 18:30 «Лейпциг» — «Фрайбург» 18:30 «Ҳоффенҳайм» — «Ҳерта» 18:30 «Фортуна» — «Падерборн» 18:30 «Аугсбург» — «Вольфсбург» 18:30 «Айнтрахт» — «Боруссия М» 21:30

17 май, якшанба

«Кёльн» — «Майнц» 18:30 «Унион» — «Бавария» 21:00

18 май, душанба

«Вердер» — «Байер» 23:30

Бундеслигага қутлов


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz