Қайднома

Қидирув

Кей-Лига. Достон Турсунов жамоаси 93-дақиқада гол ўтказиб яна мағлуб бўлди

Кей-Лига. Достон Турсунов жамоаси 93-дақиқада гол ўтказиб яна мағлуб бўлди

  17.05.2020 02:05
  0
  111

Футбол бўйича Жанубий Корея чемпионатининг 2-туридан ўрин олган бир қатор учрашувлар 16 май, шанба куни бўлиб ўтди.

Фото: «Чонбук Моторс»

Ўзбекистонлик футболчи Достон Турсунов ҳаракат қиладиган «Пусан Ай Парк» жамоаси ўз майдонида «Чонбук Моторс»ни қабул қилди. Дастлаб меҳмонлар Ҳон Чон Ҳонинг голидан кейин олдинга ўтиб олган бўлса, 66-дақиқада майдон эгалари Ромулонинг пенальтидан киритган тўпидан сўнг мувозанатни тиклади. Бироқ иккинчи бўлимга ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Велдвейк «Чонбук»нинг ғалаба тўпини киритди. Мазкур баҳсда Достон Турсунов майдонга тушмади.

Шу тариқа пусанликлар кетма-кет иккинчи мағлубиятни қабул қилиб олди. «Чонбук» эса очколарини 6 тага етказиб олган ҳолда пешқадамга айланди.

 

 

Шунингдек, 16 май куни яна иккита ўйин ўтказилди, «Санжу Санму» ўз майдонида «Канвон»дан устун келган бўлса, «Тэгу» ва «Поҳанг Стилерс» жамоалари ўзаро муроса йўлини танлади.

17 май, якшанба куни Икром Алибоев жамоаси «Сеул» ўз майдонида Рустам Ашурматовнинг «Кванжу»сини қабул қилади. Жамшид Искандаров ҳаракат қилаётган «Соннам» эса «Инчҳон Юнайтед» билан куч синашади.

Кей-Лига

2-тур баҳслари

16 май, шанба

«Санжу Санму» — «Канвон» 2:0

Голлар: 1:0 — 22, пенальти Кан Сан Ву, 2:0 — 78 Мун Сон Мин.

«Тэгу» — «Поҳанг Стилерс» 1:1

Голлар: 0:1 — 43 Палочевич, 1:1 — 67 Эдгар Сильва

«Пусан Ай Парк» — «Чонбук Моторс» 1:2

Голлар: 0:1 — 16 Ҳон Чон Ҳо, 1:1 — 66 Ромуло, 1:2 — 90+3 Велдвейк.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz