Қайднома

Қидирув

Қаранг, футбол қайтди!

Қаранг, футбол қайтди!

  17.05.2020 03:06
  0
  206
Қаранг, футбол қайтди!

Жума куни «Чонбук Хюндай Моторс» ва «Сувон Самсунг Блюуингс» клублари ўртасидаги ўйин билан Жанубий Кореяда футбол мавсуми-2020га старт берилди. Аслида «К»-лига ўйинлари февраль ойи охирида бошланиши керак эди, бироқ коронавирус балоси старт маррасини 2,5 ой ортга сурди. Муҳими, футбол аста-секин қайтмоқда...

Стадионда мухлислар йўқ, лекин баннерлар бор. Захира футболчилари ва мураббийлар, техник ходимлар - барчанинг юзида тиббий ниқоб. Ўйин бошланишидан олдин футболчилар қўл бериб сўрашишмади, шунчаки, масофа сақлаган ҳолда, таъзим қилиш билан чекланишди. Ҳа, карантин тартибидан кейинги футбол шунақа бўлди. Умидвормизки, миллионлар ўйини вақт ўтиши билан коронавируснинг бошқа «занжир»ларини ҳам узиб ташлайди ва стадионларга аввалги қайноқ муҳит қайтади.

Жанубий Корея чемпионатидан ўрин олган дастлабки ўйин «Ютуб» тармоғида тўғридан-тўғри трансляция қилинди. Эътиборли томони, учрашув дастлабки дақиқалардаёқ 19 минг кишилик аудитория тўплади. Ҳа, ҳамма футболни роса соғинди...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz