Қайднома

Қидирув

Қитъанинг қизиғи йўқ

Қитъанинг қизиғи йўқ

  17.05.2020 06:13
  0
  363
Қитъанинг қизиғи йўқ

Япониялик Кейсуке Хонда футбол тарихида 6та қитъада гол урган биринчи ўйинчидир. Осиё футболи учун ўзига хос натижа! Япония миллий жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси рекордни Бразилиянинг Кариока штати чемпионатидан ўрин олган ўйинда расмийлаштирди.

Кейсуке Хонда «Ботафого»даги дебют ўйинида «Бангу» дарвозасини ишғол қилди. Айтиш ўринли, 1:1 ҳисобида якунланган учрашув аслида ўтказилмаслиги керак эди. Зеро, футболчилар коронавирус пандемияси вақти чемпионат давом эттирилишига қарши намойиш билан чиқишганди. Лекин якунда мусобақа тўхтатилгани йўқ ва 33 ёшли Хонда жаҳон рекордини ўрнатди. Эслатма, япониялик фахрий «Ботафого» сафига қўшилишидан олдин жорий мавсум Нидерландияда Леонид Слуцкий қўл остида «Витесс»да ўйнаганди. Умуман олганда, Хонда «Нагоя Грампус» (Япония, Осиё), «Венло» (Нидерландия, Европа), ЦСКА (Россия, Европа), «Милан» (Италия, Европа), «Пачука» (Мексика, Шимолий Америка) ва «Мельбурн Виктори» (Австралия) клубларида ўйнаганди. Шу тариқа у Бразилия, Япония, Россия, Нидерландия, Италия, Мексика ва Австралия миллий мусобақаларида гол муаллифига айланди. Хонда голига гувоҳ бўлган яна бир қитъа - бу Африка. Япониялик футболчи 2010 йили ЖАР мундиалида Камерун ва Дания миллий жамоалари дарвозасига йўл топганди. Қисқаси, Кейсуке олдида биргина Антарктидада гол уриш қолди, холос...

 

Кейсуке Хонданинг профессионал футболдаги барча голлари

«Нагоя Грампус» (Япония) - 13та

«Венло» (Нидерландия) - 26та

ЦСКА (Россия) - 28та

«Милан» (Италия) - 11та

«Пачука» (Мексика) - 13та

«Мельбурн Виктори» (Австралия) - 8та

«Ботафого» (Бразилия) - 1та

Япония миллий жамоаси - 37та

Жами: 137та
***

Тиниб-тинчимас Кейсуке Хонда энди фаолиятини Бразилиянинг «Ботафого» жамоасида давом эттиради. 33 ёшли япон шунга қадар 7та мамлакатда ўйнаган ёки ишлашга улгурган эди. Хуллас, ЦСКАнинг собиқ ярим ҳимоячиси фаолиятини давом эттириш учун нафақат янги клуб, балки янги мамлакат ҳам топди. Шартномага мувофиқ, Хонда жорий йил охиригача Бразилия футболида ўз ўрнига эга «Ботафого» шарафини ҳимоя қилади.

Эътиборни тортадиган томони, «Ботафого» япониялик янги футболчисини оригинал тарзда таништирди. Эслатма, Нидерландиянинг «Витесс» клуби Хонда учун охиргиси бўлиб турганди. У Эредизион жамоасида эски таниши Леонид Слуцкий қўл остида ўйнади. Россиялик мутахассис кейинчалик «Рубин» бош мураббийига айлангач, Хонданинг ҳам Қозон клуби билан шартнома тузиши кутилганди. Бироқ у якунда Жанубий Америка томон йўл олди. Умуман олганда, Кейсуке 2017 йилдан буёғига тез-тез клуб алмаштирмоқда. Бунга қадар «Нагоя Грампус» (Япония) ва «Венло» (Нидерландия) клубларида 3 мавсумдан тўп сурган япониялик кейинчалик ЦСКАда 4 йил, «Милан»да эса 3,5 йил ўтказди. Шундан кейин ҳар янги йил шарафига янги клуб билан шарт­нома тузмоқда:

2017 йил - «Монтеррей» (Мексика)

2018 йил - «Сидней» (Австралия)

2019 йил - «Витесс» (Нидерландия)

2020 йил - «Ботафого» (Бразилия)


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz