Қайднома

Қидирув

«Ливерпуль» клуби Дзаньоло билан қизиқмоқда

«Ливерпуль» клуби Дзаньоло билан қизиқмоқда

  18.05.2020 15:36
  0
  266
«Ливерпуль» клуби Дзаньоло билан қизиқмоқда

"Рома" клуби ярим ҳимоячиси Николо Дзаньоло жамоани тарк этиши мумкин.

Corriere dello Sport нашрининг маълумот беришича, римликлар қарзи ўтган уч ойда 278,5 млн еврога етди ва клубни Дэн Фридкиннинг сотиб олиши ноаниқликлар туфайли қарзларни ёпиш сифатида жамоанинг асосий футболчиларини сотиши мумкин. Улар қаторига Дзаньоло ҳам киради.

20 ёшли ярим ҳимоячи билан "Ливерпуль" клуби қизиқмоқда, лекин Юрген Клопп унинг харидини асосий трансфер деб ҳисобламайди.

Таъкидланишича, коронавирус пандемияси туфайли юзага келган инқироздан олдин Дзаньолонинг нархи 80 млн еврога бахоланаётган эди.

Аввалги маълумотларга кўра, италиялик футболчи билан "Ювентус" клуби қизиқмоқда ва трансферга Федерико Бернардескини қўшишга тайёр.


Манба: www.uff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz