Қайднома

Қидирув

«Навбаҳор» уй стадионидаги битта ўйинда чипталар савдосидан 200—300 млн сўм ишлайди

«Навбаҳор» уй стадионидаги битта ўйинда чипталар савдосидан 200—300 млн сўм ишлайди

  19.05.2020 00:56
  0
  243
«Навбаҳор» уй стадионидаги битта ўйинда чипталар савдосидан 200—300 млн сўм ишлайди

Профессионал футбол лигаси бош директори биринчи ўринбосари Диёр Имомхўжаев Ўзбекистон чемпионати клублари учун мухлислар ташрифи муҳимлиги борасида гапирди.

«Биринчи навбатда клуб мухлисларнинг ўйинга келишидан манфаатдор бўлиши керак. Шу вақтга қадар тайёр пул келиб турганидан кейин раҳбарият чипталар сотувидан тушадиган «3-4 сўм»га эътибор ҳам қилмай қўйган. Бугун вазият бошқача, «Навбаҳор»ни мисол келтираман. Клуб ҳозирда чипта савдосидан жуда яхши пул ишлайди. Ҳар бир ўйиндан 200—300 миллион сўм тушум бўлади. Чипта нархлари ўйин аҳамиятига қараб ўртача 10 минг сўмдан 50 минг сўмгача бўлади. Масалан, «Навбаҳор» — «Пахтакор» учрашуви чипталари 100 минг сўмга чиқиб кетса ҳам ажабланмайман. Чипталарга клуб ўзи истаган нархни қўя олади, ассоциация томонидан ҳеч қандай чегара қўйилмаган», — дейди Имомхўжаев.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Суперлига баҳслари коронавирус пандемияси сабаб тўхтаб қолган.


Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz