Қайднома

Қидирув

Масофани сақланг!

Масофани сақланг!

  18.05.2020 08:52
  0
  241
Масофани сақланг!

«Боруссия» Д. Бундеслигага шиддат билан қайтди. Люсьен Фавр шогирдлари 26-турдан ўрин олган «Рур дербиси»да ашаддий рақиб - «Шальке»га асло имконият қолдиришмади. Диққатга сазовор томони, дортмундлик футболчилар ҳаттоки, голни нишонлашда ҳам ижтимоий масофа сақлаш шартига риоя қилиб, шунчаки, бир-бирлари билан қучоқлашаётгандек хатти-ҳаракатларни кўрсатишди. Ўйиндан кейин эса улар бўм-бўш трибуналар томон югуриб, «Идуна Парк»ни доимо тўлдириб ўтирадиган мухлисларга ҳурмат бажо келтиришди.

Пандемия даврида ижтимоий масофа сақлаш шарти муҳим: одамлар бу қоидага фақат автобусга чиқиш ёки бекатда ўтиришда эмас, балки ҳар жойда амал қилишлари лозим. «Боруссия» Д. футболчилари шанба куни «Шальке» дарвозасига 4та гол уришди ва уларни нишонлаш чоғи масофа сақлаш қоидасига идеал намуна кўрсатишди. 4та гол ва ҳар бирини нишонлашда қандайдир алоҳида ёндашув: қучоқлаш ишораси ва рақс...

Бош ҳакамнинг финал ҳуштаги янграганидан кейин эса «Боруссия» вакиллари азалий одатларига амал қилиб, трибуна томон юзланишди ва ўзларини у ерда худди фанатлар бордек тутишди...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz