Қайднома

Қидирув

РПЛ бўйича қарор

РПЛ бўйича қарор

  19.05.2020 17:54
  0
  268
РПЛ бўйича қарор

Коронавирус пандемияси сабабли мартда тўхтаб қолган Россия чемпионати элит лигаси 21 июндан давом эттирилади. РФИ ижроқўмининг навбатдаги йиғилишида бу борада тегишли қарор чиқарилди. Қолган дивизионларда эса мавсумни охирига етказмаслик маъқул кўрилди. Ушбу турнирлар якуни 17 мартдаги ҳолат бўйича чиқарилади. Айтганча, Россия футбол иттифоқи президенти Александр Дюковнинг таъкидлашича, мабодо қайсидир сабабларга кўра, РПЛ мавсумини ҳам муддатидан олдин якунлаш зарурати туғилса, қандай чора қўлланилиши аниқ. «Агар чемпионатни охирига етказиш имконияти топилмаса, натижалар мавсумнинг ортда қолган қисми юзасидан аниқланади. Бу чемпионлик, еврокубоклар йўлланмалари ва элитани тарк этадиганлар масалаларига бирдек тааллуқли», - деди Дюков. Ҳозиргача Россия чемпионатининг 30та туридан 22таси ортда қолган. Лигада «Зенит» етакчилик қилмоқда, ЧЛ зонасида «Локомотив» ва «Краснодар» ҳам бор, ЕЛ йўлланмалари учун эса «Ростов», ЦСКА ва «Динамо» даъвогар. Аутсайдерлар - «Крилья Советов» ҳамда «Ахмат».


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz