Қайднома

Қидирув

Осиё футболида нима гаплар ёхуд хавфсизлик масаласи-чи?!

Осиё футболида нима гаплар ёхуд хавфсизлик масаласи-чи?!

  20.05.2020 01:55
  0
  279
Осиё футболида нима гаплар ёхуд хавфсизлик масаласи-чи?!

Ўзбекистонда Суперлига ўйинлари қачон давом эттирилиши ҳали аниқ эмас. Лекин аксарият клублар машғулотларга киришди. Бу ҳақда Алишер Никимбаев «Телеграм» тармоғидаги «Футболиум» канали орқали хабар берди.

***

Ўзбекистонда Суперлига ўйинларининг давом эттирилиш санаси аниқ бўлмасада, аксарият клублар машғулотларга киришди. Боз устига, мавжуд маълумотларга қараганда, клубларда футболчилар тиббий қайдномасиз шуғулланишяпти. Ўйин­чи ва мураббийлар машғулотларга киришишдан олдин тест топширишганми, машқлар қай тартибда олиб бориляпти, экипировкалар дезинфекция қилиняптими, жамоалар шу кунларда қандай яшаб, қандай озиқланяпти - булар номаълум. Ягона қайднома йўқлиги туфайли жамоалар машғулотларни бир вақтда бошлай олмади. Бу мавсум давом эттириладиган пайт барча футболчиларнинг жисмоний жиҳатдан бирдек тайёр бўлишларига тўсқинлик қилиши мумкин.

Ўз навбатида, нима учун ҳамон қайднома тузилмаганини тушуниш қийин. Масалан, Россияда оддий йўл танланди - Германия қайдномаси олиниб, уни ўзларига мослаштиришди. Немислар протоколи анчадан буён очиқ, давлат сири ҳисобланмайди. Бироқ афтидан, мутасаддилар трансляциялар ҳуқуқини «Матч-ТВ»га сотишга қизиқиб, асосий мажбуриятларини унутишган кўринади.

***

- Хитой ҳукумати футбол ассоциа­циясининг мавсумни бошлаш бўйича лойиҳасини камчиликларни тузатиш учун қайтариб берди. Бу эса Суперлиганинг 27 июндан бошланишига тўс­қинлик қилиши мумкин. Энди ХФА дастлабки турни июль ойи бошига белгиламоқчи. Мавсум стартининг чўзилиб кетиши чемпио­нат форматини ўзгартиришни тақозо этади, шекилли. Икки даврали турнир ўрнига лига иштирокчиларини ўтган мавсум якуни бўйича икки гуруҳга бўлиш (8тадан жамоа), якунда чемпионлик ва лигада қолиш учун финал турнирлари ўтказиш таклиф қилинмоқда. ХФА барча легионерлар ўз клублари ихтиёрига қайтишга улгуришмаганини инобатга олиб, янги мавсумда хорижлик футболчиларга нисбатан амалдаги квотани қайта кўриб чиқиши мумкин.

***

Дастлабки 4 турдан сўнг тўхтаб қолган Малайзия чемпионати энди сентябрь ойидагина давом эттирилиши мумкин. Бунда Суперлига формати ўзгаради: жамоалар фақат бир давра ўйнайди. Агар сентябрда ҳам ўйинлар бошланмаса, чемпионат охирига етказилмайди.

***

- Саудия Арабистонидаги барча спорт иншоотларига эгалик қиладиган мамлакат спорт вазирлиги Таиф, Абха ва Ал-Бахдаги стадионларни мавсумнинг қолган қисмини ўтказишга тайёрлашни бошлади. Географик жиҳатдан келиб чиқиб, айнан шу 3та шаҳар танланди - уларда иқлим нисбатан маъқулроқ. Умуман, кутилишича, Саудияда мавсум июнда давом эттирилади.

***

-Туркманистонфутбол федерация­си ўйинлар трансляция ҳуқуқини хориж компанияларига сотишни хоҳламади. Маълум бўлишича, бунга асосий сабаб - ўйинлар пайти букмекерларнинг кўпроқ маълумот олишларига тўсқинлик қилиш.

***

- Янги стадион - «Ал-Райян»нинг тунги кўриниши ажойиб. Бу арена жаҳон чемпионати-2022 ўйинларини қабул қилади, жумладан, чорак финал баҳсини. Стадион топширилишга деярли тайёр. Фақат очилиш маросимини ўтказиш қолди.

***

- Эрон чемпионати Рамазон ойи якунланганидан кейин давом эттирилади. Бу ҳақда мамлакат президенти Ҳасан Руҳони хабар берди. Эронда ҳар куни коронавирусга йўлиқиш ҳолати учраётган пайтда ушбу баёнот жуда жиддий қабул қилиниши турган гап. «Футбол бўйича чемпионат Рамазондан кейин тикланади, аммо ўйинлар бўш трибуналар остида ўтади», - деди Руҳони.

Мазкур маълумот президентдан чиқдими, демакки, футбол Эронда муҳим сиёсий аҳамиятга эга ҳисобланади ва чемпионатни давом эттириш орқали ҳукумат вакиллари фуқаролар кайфиятини кўтармоқчилар. Эрон лигаси якунланишига 9та тур қолган ва бу турларни бир ярим ой ичида ўтказиш режалаштирилмоқда.

***

Қатар футбол ассоциацияси мавсум 24 июлгача қолдирилганини билдирди. Чемпионатни 26 август кунигача якунлаш кўзда тутилмоқда. Мамлакатдаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқсак, бу мантиқан тўғри. Шунга ўхшаш қарорлар қўшни мамлакатлар - Қувайт, Баҳрайн ва БААда ҳам чиқарилганди.

 ***

- Хитой миллий жамоаси Шанхайда йиғин бошлади. Ушбу йиғин давомида «Шанхай Шенхуа» ва «Шанхай СИПГ» клубларига қарши 2та ўртоқлик ўйи­ни ўтказиш режалаштирилган.

- «Далян Про» Хитойда ўз футболчилари билан маошнинг қисқартирилиши юзасидан келишиб олишга эришган биринчи клуб бўлди. Барча ўйинчилар, жумладан, легионерлар ҳам май ойи маошидан воз кечишга кўнишди. Айтиш ўринли, Марек Гамшик ва Саломон Рондон айнан «Дал­ян Про»да ўйнашади. Бу келишувнинг клуб бош мураббийи Рафаэль Бенитесга ҳам тааллуқли ёки йўқлиги ҳозирча номаълум.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz