Қайднома

Қидирув

ФИФА: 3 та халқаро турнир ҳам 2021 йилга қолдирилди

ФИФА: 3 та халқаро турнир ҳам 2021 йилга қолдирилди

  20.05.2020 00:21
  0
  183
ФИФА: 3 та халқаро турнир ҳам 2021 йилга қолдирилди

ФИФА Ижроий қўмитаси бирданига 3та мусобақани кейинги йилга қолдириш ҳақида қарор чиқарди:

* U-20 тоифасида қизлар ўртасидаги ЖЧ (Коста-Рика|Панама): 2021 йил 20 январь - 6 февраль 
* U-17 тоифасида қизлар ўртасидаги ЖЧ (Ҳиндистон): 2021 йил 17 февраль - 7 март
* Футзал бўйича жаҳон кубоги (Литва): 2021 йил 12 сентябрь - 3 октябрь

Қизлар ўртасидаги турнирлар 6 ойдан камроқ муддатга кечиктирилган бўлса, футзал чемпионати роппа-роса 1 йил кейинга сурилди. Энди ОФК томонидан Осиё чемпионатининг янги муддати бўйича чиқариладиган қарорни кутамиз.

Қўмита бундан ташқари, 18 сентябр­га белгиланган ФИФАнинг навбатдаги Конгрессини онлайн тартибида ўтказишга қарор қилди. Бир қарашда, бунинг жаҳон футболчи учун ҳеч қандай қўрқинчли томони йўқ, шунчаки, минглаб раҳбарлар Аддис-Абебага бориш ўрнига уйда қолиб, Конгресс ишида ноутбук воситасида қатнашишади. Лекин Конгресс тартибига боғлиқ қарор сентябрь ойидаги ФИФА кунлари ҳам бекор қилиниши мумкинлигига ишорадир балки...


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz