Қайднома

Қидирув

Агуэрога ўғил, Марадонага невара, Мессига...

Агуэрога ўғил, Марадонага невара, Мессига...

  20.05.2020 07:25
  0
  614
Агуэрога ўғил, Марадонага невара, Мессига...

Серхио Агуэронинг ўғли ва Диего Марадонанинг невараси қандай яшамоқда? Боз устига, Лионель Месси унинг чўқинтирган отаси саналади. «Манчестер Сити» тарихидаги энг яхши голеадор мақомини олишга улгурган Серхио Агуэро 2008 йили кимсан Диего Марадонанинг суюкли қизи Жанинна билан учраша бошлади. Кейинги йилнинг февралига келиб эса, жуфтлик фарзандли ҳам бўлди. Эътиборли факт, Бенжамин исмини олган чақалоқни Лионель Мессининг шахсан ўзи чўқинтирганди. Бироқ Серхио ва Жаниннанинг иттифоқи узоққа чўзилмади - жуфтлик 4 йилдан кейин ажрашди. Натижада болакай бир-бири учун катта душманга айланган икки машҳур оила аро қолди: бечора Бенжамин маълум вақт Агуэролар даврасида яшаса, кейин Марадоналар бағрига қайтарди.

 

Агуэро ва Марадона оиласи ўртасидаги душманликка оид бир неча характерли фактлар ҳам бор. Мисол учун, Диего Марадонага тегишли уй деворида Бенжаминнинг отаси билан тушган суратини кўриш мумкин. Фақат шуниси борки, унда Серхионинг юзи қирқиб олинган. Дарвоқе, Марадона собиқ куёвини «нотавон қўрқоқ»қа чиқарганди. Жаниннанинг ўзи эса «Сити» тўпурарига бундай кескин муносабатда эмас. Дейлик, у ижтимоий тармоқларда собиқ турмуш ўртоғини ҳаттоки, ҳимоя қилиб чиққанди: «Илтимос, Серхио Агуэрони ҳақоратланманг, чунки у ўғлимнинг отасидир».

Тўғри, Жаниннанинг баъзи хатти-ҳаракатини собиқ эрини камситишга уриниш сифатида қабул қилишади. Дейлик, у 2016 йили «Твиттер» тармоғидаги саҳифасига Карлос Тевес ва Бенжамин суратини қўйди (моҳият - Агуэронинг ўғли Тевесдан дастхат олаётганини кўрсатиш). Суратдаги яна бир муҳим деталь - бу «Бока Хуниорс» футболкаси. Ахир Агуэро бу жамоанинг азалий душмани - «Индепендьенте»да ўйнаган. Умуман олганда, Аргентинада ушбу суратни роса муҳокама қилишган, 3 минг ретвит йиғилганди. Агуэро аслида ўғлининг «Бока»га мухлислик қилишига қарши эмас. Бенжамин 2019 йили бобоси билан жамоа чемпионлигини ўзгача нишонлагач, «Сити» голеадори бунга оддий муносабат билдирди: «Ҳа, ўғлим «Бока»га қайғурмоқда. Хўш, бу вазиятда нима ҳам қила олардим? Аксинча, ўғлимнинг танлови менга фақат қўшимча қувват бағишлайди». Шунинг баробарида Жанинна ҳам агар Бенжамин «Индепендьенте» футболкасини кийишни хоҳласа, асло қаршилик қилмайди: «Серхио Агуэро фаолиятининг якуний босқичида Аргентинага қайтса, унда Бенжамин стадионда айнан унинг жамоаси мухлисига айланади, албатта».

 

11 ёшли Бенжамин ҳозир Буэнос-Айресда яшамоқда. Коронавирус пандемиясидан олдин у отаси билан тез-тез кўришиб турар, бирга сайрга чиқарди. Яқинда эса сочини худди отаси каби оқ рангга бўяди. Бенжаминнинг футбол масаласидаги ишлари ҳақида эса аниқ гапириш қийин. Болакай 2014 йили «Манчестер Сити» академиясида шуғуллана бошлаганди, аммо ҳозирча унинг ютуқлари борасида қандайдир маълумот йўқ. Лекин кичик Агуэро етарлича машҳур - отаси ва бобосининг «Инстаграм» тармоғидаги саҳифалари туфайли, албатта.

А.ҲАМИДОВ тайёрлади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz