Қайднома

Қидирув

Жасур Яхшибоев: "Ўзбекистонга қайтишим билан палов егани бораман"

Жасур Яхшибоев: "Ўзбекистонга қайтишим билан палов егани бораман"

  20.05.2020 12:12
  0
  324
Жасур Яхшибоев:

Беларуснинг «Энергетик-БГУ» клуби ҳужумчиси Жасур Яхшибоев клуб матбуот хизматига интервью берди ва унда болалиги, келажакдаги орзулари ҳақида гапириб ўтди.

Фото: YouTube

«Болалигимда оилавий шароитим у қадар яхши бўлмаган. Яхши футболчи бўлиб етишишим учун оилам қўлдан келганча ҳаракат қилган. Барча имкониятни яратиб беришган. Бобом ва бувим ҳам ёрдамини аямаган. Оиламнинг футболга алоқадорлиги йўқ, мен биринчи спортчиман. Болалигимда кўпинча кўчада тўп тепиб юрардим, шу сабаб оилам мени футболга беришга қарор қилган. Шундан сўнг «Пахтакор» академиясига бордим. Шу даражага етишимда уларнинг ўрни беқиёс.

Ҳа, оиламни соғиняпман. Мана уч ойдан буён шу ердаман. Боришим билан биринчи кунни оилам билан ўтказаман, кейинги кунларни эса дўст ва яқинларим билан. Биринчи навбатда палов егани ўзбек ошхонасига бораман (кулади).

Ҳар бир машғулот ва ўйинда боримни бериб ҳаракат қиламан. Имкони бўлса, Месси ва Роналду билан бирга ўйнашни хоҳлардим. Бу ерда ўзимни яхши томонлама кўрсатиб, Европага йўл олишни истайман. Ҳар бир ўйинда яхши ҳаракат қилсанг, ўз-ўзидан яхши вариантлар бўлади. Жамоамиз жуда иноқ, яхши йигитлар жамланган.

Қийин онлар ҳаммада бўлади, менда ҳам бунақаси кўп бўлган. Бироқ мен ўзимга ишонаман ва ҳаётим, келажагим учун курашишда давом этаман. Бу ҳаёт, бугун яхши эртага эса ёмон. Бир нарса аниқ, кимки кўп меҳнат қилса омад албатта келади», — дейди Яхшибоев.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz