Қайднома

Қидирув

«Реал» Ҳаверц учун курашади

«Реал» Ҳаверц учун курашади

  20.05.2020 18:06
  0
  100
«Реал» Ҳаверц учун курашади

«Реал» клуби «Байер» яримҳимоячиси Кай Ҳаверц хизматига жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Le10Sport хабарига кўра, мадридликлар устози Зинедин Зидан 20 ёшли немисни клубнинг трансфер мақсадларига киритган.

Айни пайтда Ҳаверц билан Европанинг кўплаб топ-клублари шартнома имзолашни истамоқда. Улар орасида «Барселона» ва «Интер» ҳам бор.

Аввалроқ, Кай журналистлар томонидан тузилган дунёнинг энг яхши ёш футболчилари рўйхатида бешинчи ўринга қўйилган эди. Бундан ташқари, ProFootballDB портали уни кейинги 10 йилликнинг истиқболли футболчилари рамзий жамоасига киритди.

Бундеслиганинг бу мавсумида Ҳаверц 23та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урган ва 5та голга ҳаммуаллифлик қилган.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz