Қайднома

Қидирув

Тальяфико «Барселона»га мойил

Тальяфико «Барселона»га мойил

  21.05.2020 03:37
  0
  131
Тальяфико «Барселона»га мойил

«Аякс» ҳимоячиси Николас Талья¬фико «Барселона» сафида тўп суриш илинжида ҳозирги жамоасидан кетишга тайёр. AS нашрида ёзилишича, Каталония клуби ҳам аргентиналик футболчига бефарқ эмас. Mundo Deportivo хабарида таъкидланишича, Николас «Барса»да бошқа клублар эътиборида турган Хуниор Фирпо ўрнини эгаллаши мумкин. Каталонияликлар футболчининг агенти билан эҳтимолий ҳамкорлик бўйича алоқага чиқишди. Айтиш жоиз, Тальяфико ўтган йили ёзда «Атлетико» сафини тўлдиришга яқин келганди. Ушбу футболчи якунланган мавсум «Аякс» либосида 38 марта майдонга тушиб, 5та гол ва 7та самарали узатма расмийлаштирди. Унинг трансфер баҳоси - 28 миллион евро.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz