Қайднома

Қидирув

Яхшибоев – Беларусь Олий лигасидан РПЛда ўйнай оладиган ягона футболчи!

Яхшибоев – Беларусь Олий лигасидан РПЛда ўйнай оладиган ягона футболчи!

  21.05.2020 21:31
  0
  145
Яхшибоев – Беларусь Олий лигасидан РПЛда ўйнай оладиган ягона футболчи!

Россиялик таниқли футбол агенти Тимур Гурцкая «Коммент шоу» кўрсатувида Беларусь Олий лигаси ҳақида фикр билдириб, ўзбекистонлик яримҳимоячи Жасур Яхшибоевни кузатиб бораётганлигини таъкидлади.

«Беларусь чемпионатида «Неман» клубига ишқибозлик қилардим. Энди эса «Энергетик-БГУ» клубига мухлислик қилишни бошладим. У ерда ўзбекистонлик яхши футболчи - Жасур Яхшибоев тўп сурмоқда. Очиғини айтсам, Яхшибоев Беларусь Олий лигасидан Россия Премьер-лигасида ўйнай оладиган ягона футболчи бўлиб турибди», - дейди 
россиялик таниқли футбол агенти.

Маълумот учун, 22 ёшли Жасур Яхшибоев «Энергетик-БГУ» клуби сафидаги 9 ўйинда 6та гол киритиб, тўпурарлар рўйхатида пешқадамлик қилмоқда. Унинг клуби эса 18 очко жамғариб, 3-ўриндан жой олган.


Манба: tribuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz