Қайднома

Қидирув

«Манчестер Юнайтед»нинг қарзи 480 млн. еврога етди

«Манчестер Юнайтед»нинг қарзи 480 млн. еврога етди

  22.05.2020 00:23
  0
  214
«Манчестер Юнайтед»нинг қарзи 480 млн. еврога етди

Коронавирус туфайли юзага келган молиявий инқироз сабаб «Манчестер Юнайтед» клубининг соф қарзи 2020 йилнинг дастлабки чораги учун 429 миллион фунтни (480 миллион евро) ташкил этди, дея хабар қилмоқда Manchester Evening News.

Клуб ҳисоботларига кўра, ўтган йилнинг шу даври билан (31 март) таққослаганда «Манчестер Юнайтед»нинг даромади 123,7 миллион фунтга (19%) пасайган. Жамоанинг Чемпионлар Лигасида эмас, Европа Лигасида иштирок этаётгани тушум камайишининг сабабларидан бири ҳисобланади. Таъкидланишича, аввалроқ жамоа 2020 йилда 580 миллион фунт даромад қилишни прогноз қилган, бироқ коронавирус инқирози сабаб мазкур масала бошидан кўриб чиқилади.

Эслатиб ўтамиз, Англия Премьер Лигасида мавсум пандемия сабаб март ойида тўхтаб қолган. 19 май кунидан бошлаб эса АПЛ клубларига жамоавий машғулотларни бошлашга рухсат этилди.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz