Қайднома

Қидирув

К-лига: Ашурматов жамоасида яна мағлубият, Искандаровникида эса...

К-лига: Ашурматов жамоасида яна мағлубият, Искандаровникида эса...

  23.05.2020 22:33
  0
  263
К-лига: Ашурматов жамоасида яна мағлубият, Искандаровникида эса...

Бугун Жанубий Корея  К-лигасининг 3-туридан ўрин олган навбатдаги баҳслар бўлиб ўтди. Хусусан,ҳамюртимиз Рустам Ашурматовнинг «Кванжу»си жамоаси сафарда «Санжу Сангму» клубига қарши майдонга тушиб, 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Айтиш керакки, ҳимоячимиз мазкур ўйинни тўлиқ майдонда ўтказди ва унинг  жамоаси кетма-кет учта ўйинда мағлуб бўлмоқда.

Миллий термамизнинг яна бир аъзоаси  Жамшид Искандаров жамоаси «Соннам» эса сафарда «Канвон» меҳмони бўлиб 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди. Ушбу учрашувда  Жамшид  ҳам  бутун ўйин давомида (майдонда) ҳаракат қилди.

«Сеул» клуби сафарда «Поҳанг Стилерз» устидан ғалабага эришди. Ушбу ўйинда ўзбекистонлик яримҳимоячи Икром Алибоев майдонга тушмай, кетма-кет 2-ўйинни ўтказиб юборди.

Эслатиб ўтамиз, яна бир  ўзбекистонлик ҳимоячи Достон Турсунов ҳаракат қилаётган «Пусан Ай Парк» жамоаси 3-тур баҳсини 24 май куни сафарда «Улсан Ҳёндай»га қарши ўтказади.

 

Кей-Лига

3-тур баҳслари

23 май, шанба

«Санжу Сангму»—«Кванжу» 1:0

Гол: 1:0 — 6 Кан Сан У.


«Канвон»—«Соннам» 1:1

Голлар: 1:0 — 17 Ко Му Эл, 1:1 — 56 Квон Сун Хен.

Поҳанг Стилерз – Сеул – 1:2
Голлар: Ильюченко 5 – Кван Су 35, Барба 73.

Турнир жадвали:


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz