Қайднома

Қидирув

Беларусь Олий лигаси. Яхшибоевдан навбатдаги гол ва яна ғалаба...

Беларусь Олий лигаси. Яхшибоевдан навбатдаги гол ва яна ғалаба...

  23.05.2020 23:00
  0
  90
Беларусь Олий лигаси. Яхшибоевдан навбатдаги гол ва яна ғалаба...

Беларусь чемпионати 10-тури доирасида «Энергетик-БГУ» клуби сафарда «Ислочь» клуби меҳмони бўлди. Учрашувнинг 13-дақиқасида мезбонлар дарвозаси томон белгиланган пенальтини Жасур Яхшибоев аниқ амалга ошириб, мавсумдаги 7-голини киритишга муяссар бўлди.

Аммо голдан кўп ўтмай, мезбонлар ҳам 11 метрлик нуқтадан жарима тўпини амалга ошириб, мувозанатни тиклашди – 1:1.

Учрашувнинг сўнгги дақиқаларига қадар ҳужумкорликни туширмаган «талабалар» ниҳоят 90+2-дақиқада ғалаба голини киритишди. Минскликлар ҳимоячиси Юдчиц «Энергетик-БГУ»га мавсумдаги 7-ғалабани келтирди – 1:2.

Ушбу ғалабадан кейин «Энергетик-БГУ» очколари сонини 21тага етказиб, турнир жадвалида ҳозирча 2-ўринга чиқиб олди. Чемпионатни 22 очко билан БАТЭ бошқармоқда. «Ислочь» эса 6-ўринда қолди.

Жасур Яхшибоев 7 голи билан Беларусь Олий лигаси тўпурарлар пойгасида пешқадамга айланди. 

Беларусь Олий лигаси. 10-тур.
23 май (шанба)
Ислочь – Энергетик-БГУ 1:2

Голлар: Биток 27, пен. – Жасур Яхшибоев 13 пен., Юдчиц 90+2.

Ислочь – Хаткевич, Карпович, Концевой, Папуш, Стивен, Мельник, Цвейба, Патоцкий, Янушкевич, Янсане, Холодинский (Некрашевич, 82).

Энергетик-БГУ – Лесько, Мавату, Юдчиц, Мирошников, Свирепа, Бакич (Атеменг, 71), Носко, Жасур Яхшибоев, Шаҳбоз Умаров (Гирс, 78), Шкурдюк, Мусаханян (Совпель, 46).

Турнир жадвали:


Манба: tribuna.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz