Қайднома

Қидирув

2019 йилда "Бунёдкор" бюджетининг 15-20 фоиз маблағини ўзи ишлаб топганди...

2019 йилда "Бунёдкор" бюджетининг 15-20 фоиз маблағини ўзи ишлаб топганди...

  24.05.2020 02:48
  0
  198
2019 йилда

“Бунёдкор” жамоаси ўз академияси билан нафақат юртимизда балки, марказий Осиёда ҳам етакчи ҳисобланади. Клуб академиясидан чиққан тарбияланувчиларни хориж жамоаларига трансфер қилиниши билан боғлиқ саволга бош директор Улуғбек Мирзаев “Тезкор Студия”да жавоб бериб ўтди.

“Энг кўп ва катта даромад келтирадиган йўл биз учун футболчиларнинг трансферидан ҳисобланади. Энди қанча даромад топишимиз ҳақидаги саволга келадиган бўлсак, 2019 йил президент қарорида ҳам келтириб ўтилган 2020-2030 йиллар оралиғида клубларни ўзини ўзи таъминлашни йўлга қўйишни бошлаши керак. Бу жуда осон эмас. Чунки, мухлисларни келишидан даромад деярли тушмайди. Трансляциялардан ҳам шундай.

Ўзимизни ҳомийлардан тушаётган маблағлардан тушумлар келиб турибди. “Бунёдкор” жамоаси ўтган йили ўз харажатларини 15-20 фоизини қоплай олди. Бу жуда паст кўрсаткич демаган бўлардим. Боиси, биз академиямиздаги Б, С гуруҳларимизга бадал пулларини ташкил қилганмиз. Ҳомийлар билан ишладик. Баъзи футболчиларимиз трансфер қилинди. Сардор Рашидовга ўхшаган футболчиларни уч, тўрт йилда бир марта сотиш мумкин”,- дейди мутахассис Улуғбек Мирзаев.


Манба: Championat.asia


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz