Қайднома

Қидирув

Фарер ороллари чемпионатида футболчи 14 дақиқа ичида 4 та гол урди...

Фарер ороллари чемпионатида футболчи 14 дақиқа ичида 4 та гол урди...

  25.05.2020 16:50
  0
  234
Фарер ороллари чемпионатида футболчи 14 дақиқа ичида 4 та гол урди...

Футбол бўйича Фарер ороллари чемпионати доирасидаги «АБ Аргир» ва «ХБ Торсхавн» жамоалари ўртасидаги учрашувда ноодатий ҳолат қайд этилди. «Торсхавн»нинг 21 ёшли ҳужумчиси Адриан Юстинуссен 14 дақиқа ичида покер муаллифига айланди (8, 12, 17 ва 21-дақиқалар). Эътиборлиси шундаки, футболчи учта голни жарима зарбаси орқали урди.

16-дақиқада камчилик қолганига қарамасдан, «Торсхавн» мазкур ўйинда 5:0 ҳисобидаги ғалабани қўлга киритди.

Кетма-кет уч ўйиндан буён ғалаба қозониб келаётган «ХБ Торсхавн» лига пешқадамлигини «Б36 Торсхавн» билан бўлишиб турибди. Жорий мавсум Юстинуссен барча мусобақаларда 8 ўйин ўтказиб, 10 та голга муаллифлик қилди.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz