Қайднома

Қидирув

ПФЛ директории қандай сайланади?

ПФЛ директории қандай сайланади?

  26.05.2020 05:25
  0
  209
ПФЛ директории қандай сайланади?

Таниқли мутахассис Алишер Никимбаев «Телеграм»даги «Футболиум» каналида ўзбек ва Осиё футболидаги сўнгги янгиликлар билан ўртоқлашар экан, ПФЛ раҳбариятига боғлиқ берилган саволларга ҳам жавоб қайтарди.

***

- Эрта тонгдан ПФЛдаги кадрлар алмашиши мавзусида кўплаб саволлар тушди. Ҳозир уларга жавоб берсам. Бу қарор мен учун кутилмаган ҳолатми? Қарорнинг ўзи эмас, унинг қабул қилинган вақти кутилмаган ҳолат. Ке­йинги директор ким бўлиши мумкин? Билмайман, бу савол менга эмас. Умуман, ПФЛ директорини клублар аниқлаши лозим. Журналистлар ва мухлислар эмас, айнан клублар. Чунки ПФЛ - бу клублар манфаатини ҳимоя қилиш мақсадида тузилган ассоциация. Бироқ бизда ҳозирча клублар ўз овозига эга эмас. Бу ҳолат кеча пайдо бўлгани йўқ, ПФЛ ташкил этилган 2008 йилдан буён мавжуд. Шунчаки, клубларда турли раҳбарлар ишлашгани сабабли қарорларга таъсир кучи ҳам турфача... Агар ПФЛ қоидалар асосида иш тутишни хоҳласа, буни ҳозир амалга ошириши даркор. Қарор чиқариш ҳуқуқини клубларга беринг.

***

- Хитой термаси «Шанхай СИПГ»га қарши ўртоқлик ўйини ўтказиб, 4:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Шанхайликлар таркибида деярли барча легионерлар тўп суришди, жумладан, Одил Аҳмедов ҳам. Фақат клуб ихтиёрига қайтмаган Марко Арнаутович бундан мустасно. Умуман, Хитой ташқарисида қолиб кетган легионерлар муаммоси туфайли Суперлига мавсуми старти чўзилиб кетди. Айни пайт Хитой чемпионати июль ойи ўрталаридан аввал бошланмаслиги кундек равшан. Гап шундаки, ҳозирда футболчиларнинг катта гуруҳи Бразилияда, бу мамлакат эса пандемиянинг янги эпимарказига айланиб қолди. Хитойда жорий этилган янги қоидага кўра, эпидемиологик жиҳатдан хавфли ҳисобланган давлатлардан чин юртига ташриф буюрувчилар 14 эмас, 21 кун мобайнида карантинда қолишлари шарт.

Дарвоқе, «Шанхай СИПГ» билан бўлган ўйинда Хитой термаси томонидан маҳаллийлаштирилган Луо Гуофу (Алоизиу) янги жамоасида дебютини нишонлади ва жароҳат орттириб олди. Шифокорларнинг айтишларича, шикастланишнинг  сабаби - ортиқча вазн. 6 йил аввал оғирлиги 72 килограммга тенг бўлган Алоизиу ҳозир 17 килога семирган. Осиёга енгил пул топиш мақсадида ташриф буюрадиган легионерларнинг асосий муаммоси ҳам шу. Талабчанлик пасаяди, омади келди, ўсиш учун мотивация топиш эса янада қийинлашади. Шундай экан, Алоизиунинг маҳаллийлаштирилганини Хитой термаси учун салмоқли кучайиш сифатида баҳолаш мушкул.

***

Вьетнам чемпионати - коронавирусдан кейин мухлислар гувоҳлигида бошланган биринчи турнир. Мухлислар гарчи ниқоб тақиб олишганига қарамай, бир-бирларига жуда яқин ўтиришгани эътиборга молик. Маълумот учун, Вьетнамда 300дан ортиқ киши коронавирус юқтирган, лекин мамлакатда касаллик туфайли ўлим ҳолати аниқланмади.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz