Қайднома

Қидирув

Коронавирус ва футбол

Коронавирус ва футбол

  25.05.2020 08:42
  0
  587
Коронавирус ва футбол

Ким  ўйлабди-я, футбол тўхташин,

Ҳаёт - бу кураш, ёддан чиқмасин.

Соғиндик футболни юракдан, дилдан,

Қайтади футбол, вирус йўқолсин!

 

Кўзлар тўрт бўлди-ку уйда қолиб,

Лаънатлар ўқиймиз бу балога.

Қандай қийналдик, жиддий курашиб,

Саломатликни эслаб, бисёр эъзозлаб!

 

«Корона» келди, оқибат қайтди,

Футболчилар ҳам ҳамдард бўлишди.

Хайрия қилишди, саховатни ўйлаб,

Офарин айтамиз, бу ишни қўллаб!

 

Ҳақиқий қаҳрамон - шифокорлар,

«Ажал»дан қўрқмай курашмоқдалар.

Тасанно йўллар дард чекканлар,

Ҳаётга қайтган азиз юртдошлар!

 

Аҳиллик-сахийлик бойликдан кучли,

Интизом бор жойда янада файзли.

Дунё ҳам парвона, гўзал, шарафли,

Енгамиз «ажал»ни бўлсада хавфли!

Юртбоши бошлади ишончли йўлга,

Тиббиёт хизматин олди қўлга.

Тинмай курашмоқда елкама-елка,

Меҳнатлар мевасин берар, албатта!

 

Яна ҳайқириқ, қайнар курашлар,

Футбол синови кечар майдонда.

Ҳаёжон тўлқинида шўх мухлислар,

Ҳаёт гўзалбахш жаннатмаконда!

-----------------------------------------------------

Ғуломжон ҲАМИДОВ,Тошкент шаҳри.

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz