Қайднома

Қидирув

Месси – ЕЧЛ финаллари тарихидаги энг яхши футболчи!

Месси – ЕЧЛ финаллари тарихидаги энг яхши футболчи!

  26.05.2020 08:15
  0
  103
Месси – ЕЧЛ финаллари тарихидаги энг яхши футболчи!

Squawka портали сўнгги 20 йил ичидаги Чемпионлар лигаси финал баҳсларининг энг яхши ўйинчилари рейтингини тузиб чиқди.

Ушбу рўйхатга фақат финал учрашувининг "энг яхши футболчиси" деб топилган ўйинчилар киритилди.

"Барселона" ҳужумчиси Лионель Месси 2011 йилги финалда "Манчестер Юнайтед"га қарши ўйиндаги иштироки учун рейтингнинг 1-поғонасига жойлаштирилди. Бу ўйинда аргентиналик футболчи битта гол муаллифига айланган эди.

Иккинчи ўрин эса Зайниддин Зиданга насиб этган бўлса, Хави кучли учликка кирди. Криштиану Роналду эса 11-ўринга жойлаштирилди. Португалиялик футболчи 2017 йилги финалда "Ювентус" дарвозасига 2та тўп йўллаган эди.

ЕЧЛ ФИНАЛЛАРИНИНГ ЭНГ ЯХШИ ЎЙИНЧИЛАРИ (ТОП-20):

1. Лионель Месси («Барселона», «Манчестер Юнайтед» устидан ғалаба — 3:1. 2011 йил)

2. Зинедин Зидан («Реал», «Байер» устидан ғалаба — 2:1. 2002 йил)

3. Хави («Барселона», «Манчестер Юнайтед» устидан ғалаба — 2:0. 2009 йил)

4. Стивен Жеррард («Ливерпуль», «Милан» (3:3, по пен. 3:2). 2005 йил)

5. Оливер Кан («Бавария», «Валенсия» (1:1, по пен. 5:4). 2001 йил)

6. Дидье Дрогба («Челси», «Бавария» (1:1, по пен. 4:3). 2012 йил)

7. Арьен Роббен («Бавария», «Боруссия» устидан ғалаба — 2:1. 2013 йил)

8. Анхель Ди Мария («Реал», «Атлетико» устидан ғалаба — 4:1. 2014 йил)

9. Гарет Бэйл («Реал», «Ливерпуль» устидан ғалаба — 3:1. 2018 йил)

10. Диего Милито («Интер», «Бавария» устидан ғалаба — 2:0. 2010 йил)

11. Криштиану Роналду («Реал», «Ювентус» устидан ғалаба — 4:1. 2017)

12. Стив Макманаман («Реал», «Валенсия» устидан ғалаба — 3:0. 2000)

13. Андрес Иньеста («Барселона», «Ювентус»  устидан ғалаба — 3:1. 2015)

14. Серхио Рамос («Реал», «Атлетико»  устидан ғалаба — 1:1, пен. 5:3. 2016)

15. Эдвин ван дер Сар («Манчестер Юнайтед», «Челси»  устидан ғалаба — 1:1, пен. 6:5. 2008)

16. Деку («Порту», «Монако» устидан ғалаба — 3:0. 2004)

17. Паоло Мальдини («Милан», «Ювентус» устидан ғалаба — 0:0, пен. 3:2. 2003)

18. Виржил ван Дейк («Ливерпуль», «Тоттенхэм»  устидан ғалаба — 2:0. 2019)

19. Самуэль Это’О («Барселона», «Арсенал»  устидан ғалаба — 2:1. 2006)

20. Филиппо Индзаги («Милан», «Ливерпуль»  устидан ғалаба — 2:1. 2007).


Манба: www.std.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz