22 май куни Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамасининг «Ҳудудий футбол ассоциациялари фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ҳукумат қарори қабул қилинди. Бу ҳақда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги хабар қилмоқда.
Қарорга мувофиқ, ҳудудий футбол ассоциацияларига юқори иқтидорга эга бўлган ёш футболчиларни танлаш ва саралаб олиш тизимини тубдан такомиллаштириш, футбол соҳасига хусусий инвестицияларни кенг жалб этишни ташкил қилиш каби вазифалар тавсия этилди.
«Спорт мактаблари футбол лигаси» ва «Профессионал футбол мактаблари лигаси» мусобақалари Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар спорт ва оммавий тарбия тадбирлари тақвим режасига киритилади.
Тегишли ҳудудда профессионал футболни ривожлантириш учун зарур шарт-шароитлар яратилади, жумладан, ҳар бир тумандан (шаҳардан) ҳудудий биринчиликларда иштирок этувчи камида битта футбол жамоаси ва ўтказиладиган мусобақаларга мос равишда марказий стадион бўлиши таъминланади.
Қарорга кўра, футбол агентлари (воситачилар) фаолиятини тартибга солиш ва уларни аккредитациядан ўтказиш тартиби амалиётга жорий этилади.
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20