Қайднома

Қидирув

ЎФА Суперлига ўйинлари трансляция ҳуқуқини сотиш бўйича тендер эълон қилди ва...

ЎФА Суперлига ўйинлари трансляция ҳуқуқини сотиш бўйича тендер эълон қилди ва...

  26.05.2020 17:00
  0
  408
ЎФА Суперлига ўйинлари трансляция ҳуқуқини сотиш бўйича тендер эълон қилди ва...

Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) футбол бўйича Суперлига ва Ўзбекистон Кубоги баҳслари трансляция ҳуқуқини сотиш бўйича тендер эълон қилди.

«Ўзбекистон футбол ассоциацияси (ЎФА) Профессионал футбол лигаси (ПФЛ) байроғи остида ўтадиган учрашувларнинг реал вақт режими (онлайн шакл) даги аудиовизуал ҳуқуқларини олиш учун транслятор ва телекоммуникацион компаниялар, шунингдек, спорт ҳуқуқи соҳасидаги агентликлар ўртасида тендер эълон қилади. ЎФА ва ПФЛ ташкилотлари ФИФА ҳамда ОФК нормалари асосида ўтказиладиган мусобақалар, учрашувлар ва бошқа тадбирларнинг ташкилотчиси сифатида аудиовизуал ҳуқуқларига бевосита эгалик қилади. Тендерда иштирок этиш ниятида бўлган компаниялар 2020 йил 5 июнь куни (соат 18:00) га қадар расмий сўров юборишлари талаб этилади», — дейилади ЎФА хабарида.

ЎФА хабарига таяниладиган бўлинса, Суперлига, қуйи лигалар ҳам кубок баҳслари трансляция ҳуқуқи ушбу мусобақаларни ўтказадиган Профессионал футбол лигасининг ўзигагина тегишли эмас. ЎФА бу ҳуқуқ ҳам ташкилотнинг ўзига ва ПФЛга тегишли эканлигини таъкидлаган.

Қайд этиш жоиз, Суперлига ва кубок учрашувларини МТРК таркибидаги «Спорт» телеканали Ўзбекистон ҳудудида трансляция қилади. «Дарё»га маълум бўлишича, ПФЛ ва «Спорт» телеканали ўртасида икки йиллик келишув амалда ва у бекор қилинмаган. «Спорт» телеканали шу келишув асосида трансляцияни бепул асосда қўлга киритган.

Шу боисдан «Дарё» мухбири масалага аниқлик киритиш мақсадида ЎФА матбуот ва медиа департаментига директори Даврон Фазиев билан боғланди. «Ҳозирча трансляция ҳуқуқини сотиш бўйича тендер фақат интернет ресурслари учун. Кейинчалик телевизион ҳуқуқ ҳам сотилиши мумкин», — дея жавоб берди Файзиев.

Бу маълумотларни «Спорт» телеканали директори Зоҳид Каримов ҳам тасдиқлади. У тендер фақат интернет телетранслияцияси учун эканлигини таъкидлади. Шунингдек, Каримов телеканалнинг ПФЛ байроғи остидаги мусобақаларни ёритиш ҳуқуқини бепул асосда қўлга киритгани ҳақида ҳам изоҳ бериб ўтди.

«Телеканалимиз Суперлига баҳсларини жуда катта ресурс сарфлаб ёритади. ПФЛ эса мазкур харажатларни ярмини қоплаб беради. Келишув вақтида шундай бўлган. Ташкилот барча ўйинларни кўрсатишни сўраган. Бунинг учун жуда катта харажат қилинади. Жумладан, сафар, техника (КТС, алоқачиларга тўланадиган пуллар) харажатлари учун. Мамлакатда эса параллел ўтадиган бошқа спорт мусобақалари ҳам бор. Шулар ҳақида айтилгандан сўнг ПФЛ маълум миқдорда маблағ беришга розилик берган. Аммо ташкилот берган маблағ харажатнинг 3/1 қисмини ҳам қопламайди. Телеканалимиз эса 50 фоиз харажатларини бюджетдан ташқари маблағлар, яъни рекламалардан тушадиган маблағлар эвазига қоплайди. Футболимизга эса қандай рекламалар келаётганини тасаввур қилиш қийин эмас», — дейди Зоҳид Каримов. 

Маълумот учун, Ўзбекистон Суперлигаси коронавирус пандемияси сабаб 3-турдан сўнг тўхтаб қолган. Ўйинларнинг қачон қайтадан бошланиши эса ҳозирча номаълум.


Манба: daryo.uz, iff.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz