Қайднома

Қидирув

Артур: «Мени қониқтирадиган ягона вариант – «Барселона»да қолиш»

Артур: «Мени қониқтирадиган ягона вариант – «Барселона»да қолиш»

  26.05.2020 21:00
  0
  189
Артур: «Мени қониқтирадиган ягона вариант – «Барселона»да қолиш»

«Барселона» ярим ҳимоячиси Артур «Ювентус» футболчиси Миралем Пьянич трансферининг бир қисми бўлишни хоҳламаяпти.

«Мени қониқтирадиган ягона вариант – «Барселона»да қолиш. Бу ерда ҳамма нарса мени қаноатлантирмоқда, клуб ва мураббийлар штабига ишонч билдиришаётгани учун миннатдорлик билдираман. Йирик клублар томонидан бўлаётган қизиқишлар ёқимли, бироқ Каталонияда яна узоқ йиллар тўп сурмоқчиман. Бу ҳар доим ўзим хоҳлаган жойдир», – деди бразилиялик футболчи.

Манбалардан бири Артурнинг яқин кишисининг сўзларидан иқтибос келтирди: «Агар «Барселона» унга бошқа клублар билан музокаралар ўтказишга рухсат берганда, бу унинг жамоага керак эмаслигини англатарди. Аммо бундай бўлмади, шундай экан, Артур кейинчалик ҳам ушбу клубда тўп суриши мумкинлигига ишонмоқда. У дунёнинг энг яхши жамоасида ўйнайди, Италияга кетиш унинг режаларига кирмайди. Артур «Барса»да қолмоқчи, клуб эса унга имконият беришга тайёр».

• Артур «Камп Ноу»га 2018 йилда келган.

• У жорий мавсум «Барселона» либосида 23та ўйин ўтказиб, 4тадан гол ва самарали узатма муаллифига айланди.

• Унинг бозор нархи – 56 миллион евро.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz