Қайднома

Қидирув

Маккартни Тевин Навесиб: «Серқуёш Ўзбекистон менга ватанимни эслатмоқда»

Маккартни Тевин Навесиб: «Серқуёш Ўзбекистон менга ватанимни эслатмоқда»

  28.05.2020 04:34
  0
  183
Маккартни Тевин Навесиб: «Серқуёш Ўзбекистон менга ватанимни эслатмоқда»

Навоийнинг «Қизил­қум» клуби мавсум бошида ўз таркибини намибиялик Маккартни Тевин Навесиб билан кучайтирди. «Спорт» ТВнинг «Телеграм»даги канали чемпионат тўхтатилишидан олдин ўз мамлакати миллий жамоаси сардори ҳисобланган футболчи билан уюштирилган суҳбатни мухлислар ҳукмига ҳавола этганди. Ўйлаймизки, ўша интервью Навесиб билан яқиндан танишиш учун айни муддао.

 

- Ўзбекистон футболи ҳақидаги илк таассуротларингиз қандай?

- Бу ерда барчаси буткул ўзгача. Футбол профессионал даражада ривожланган. Майдонлар, футбол мутасаддилари, мухлислар - ҳаммаси ўзига жалб этади.

- Африка қитъасидан келиб, Осиё­да ўйнаш ноқулайлик туғдирмайдими?

- Футбол шароит танламайди. Ҳаммаси жойида. Бу ер ўз ватанимни эслатиб юборяпти, доим қуёш «кулиб боқади».

- «Қизилқум» жамоасига ўтишингиздан олдин мазкур клуб ҳақида нималарни билардингиз?

- Тўғрисини айтсам, ўзбек футболи ҳақида ҳеч нарса билмасдим. Агентим билан гаплашганимда, у Ўзбекистон футболи ривожланиб бораётганини айтди. Кейин «Қизилқум» ўйинларини синчковлик билан кузатдим ва рози бўлдим.

- Янги жамоа ҳақида нималар дея оласиз? Клубнинг ташкилий ишлари, майдони, мухлислари қандай экан?

- Жамоа мен кутганимдан ҳам аъло экан. Ташкилий ишлар биринчи ўринда, профессионал мураббийлар, малакали шифокорлар, 90 дақиқа тиним билмайдиган мухлислар - буларнинг барчаси тунлари тушимни ҳам тарк этмайди.

- 3та тур давомида Ўзбекистоннинг баъзи жамоалари потенциалига гувоҳ бўлдингиз. Нима деб ўйлайсиз, мавсум мобайнида рақиб ҳимоя­сидан ўтиш учун нималарга кўпроқ эътибор бериш лозим?

- Биз - африкаликлар кучимиз ва тезлигимизга таянган ҳолда ҳаракат қиламиз. Мураббийимиз барча учрашувларда рақибга қараб тактика қўллайди, лекин кўпинча жамоа менинг тезлигимга ишониб йўл тутади. Бу ўзига хос ютуғим ҳисобланади.

- Ўзбекистонга йўл олишингизни эшитган оила аъзоларингиз биринчи навбатда, нималар дейишди?

- Очиғи, улар жуда хурсанд бўлишди, чунки келажагим яхши давлатда қурилиши тарафдори эдилар.

- Кумирингиз ким?

- Роналду. Чунки у жуда кўп меҳнат қилади. У мен учун энг зўр ўйинчи.

- Агар сизда танлаш имкони бўлганида, Роналду билан битта жамоада тўп суришни ва доим иккинчи планда юришни маъқул кўрармидингиз ёки бирор бошқа клубнинг ҳақиқий етакчиси бўлишни?

- Бошқа клуб етакчиси сифатида кўплаб шахсий совринлар ютишни танлардим, албатта. Кейин эса Роналдунинг ўзи менга мухлислик қиларди...

 


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz