Қайднома

Қидирув

«Сеул» жаримага маҳкум

«Сеул» жаримага маҳкум

  27.05.2020 20:38
  0
  313
«Сеул» жаримага маҳкум

Ҳамюртимиз Икром Алибоевнинг клуби - «Сеул» таъминотчи хатоси туфайли жарима тўлайдиган бўлди. Жамоанинг ўйинида мухлислар ўрнини қўғирчоқлар эгаллади. Оддий қўғирчоқлар эмас, одоб меъёрларига зид ахлоқсизлик учун мўлжалланганлари... Боз устига, уларга ҳимоя ниқоблари тақиб қўйилди.

 

Жанубий Корея «К»-лигаси 2-туридан ўрин олган «Сеул» - «Кванжу» ўйини кўплаб мамлакатларда тран­сляция қилинди. Табиийки, узатилган тасвирларда тиббий ниқоб тақиб қўйилган ўша «одоб»сиз қўғирчоқлар ҳам кўринди. Пойтахт жамоа раҳбариятининг бунга изоҳ беришича, таъминотчи компания шунчаки, буюртма етказиб беришда хатога йўл қўйган. Яъни қўғирчоқларни алмаштириб юборган... Умуман олганда, трибунага жами 30та қўғирчоқ жойлаштирилганди. Аслида «Сеул» оддий манекенга буюртма берган, аммо Dalkom компанияси оддий тушунмовчилик туфайли клубни хижолатда қолдирди. Натижада «Сеул» раҳбариятнинг расмий равишда барчадан узр сўрашига тўғри келди: «Аввало, мухлислардан узр сўраймиз. Аслида бошқача манекен сўрагандик, аммо Dalkom ва яна бир компания маҳсулоти қандайдир хатолик туфайли алмашиб қолган. Қисқаси, бизга ўз буюртмамиз етиб келмади. Ходимларимиз эса, вақт тиғизлигидан қўғирчоқларни текшириб кўришга улгуришмаган. Албатта, ушбу кўнгилсиз ҳолатдан қаттиқ афсусдамиз».

Якунда «Сеул» трибунага ахлоқ меъёрларига тўғри келмайдиган қўғирчоқлар жойлаштиргани учун моддий жазога тортилди. Хуллас, Жанубий Корея чемпионати Тартиб-интизом қўмитаси қарорига мувофиқ, пойтахтликлар 81,5 минг доллар тўлашади. «Бундай нохуш ҳолат яна такрорланиши олдини олиш мақсадида кескин чора қўллашга мажбур бўлдик. Чунки бу жиддий масала, айниқса, аёллар ва уларнинг оилаларига оғир ботадиган манзара. «Сеул» ўйин бошланишига қадар қўғирчоқларни олиб ташламай, жиддий хатога йўл қўйди», — дейилади «К»-лига баёнотида. Қўшимча маълумот: Seoul World Cup аренасида ўтказилган ўйинда мезбонлар ягона гол эвазига ғалаба қозонишди.


Манба: interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz