Қайднома

Қидирув

Гарет Бэйл интервьюсида ичидагиларни тўкиб солди

Гарет Бэйл интервьюсида ичидагиларни тўкиб солди

  27.05.2020 16:48
  0
  145
Гарет Бэйл интервьюсида ичидагиларни тўкиб солди

Мадриднинг «Реал» клуби яримҳимоячиси Гарет Бэйл The Eric Anders Lang Show нашрига берган интервьюсида ичидаги дардларини тўкиб солди.

«Ҳар бир ўйинда катта босимни ҳис қиламиз. Агар яхши ўйнай олмасак, дарҳол микроскопни қўлга олиб, титкилашни бошлашади.

Менинг манзилимга стадионда 80 минг инсон ҳуштаг чалади, негаки ўйиним анча буён қовушмаяпти. Бундай ҳолат мен билан бир-неча бор такрорланди. Бу яхши эмас ва бу ҳеч қандай фойда келтирмайди. Нега бундай бўлаётганини эса ўзим ҳам тушунмайман.

Қийин вақтларни бошингдан кечираётганда, мухлислар сенга ёрдам беришлари керак, бундан ҳамма хурсанд бўлиши мумкин. Аммо улар худди буни аксини қилишаётгандек.

Улар ҳуштак чалаверишади, натижада ўзингизни янада ёмон ҳис қиласиз. Ўзингизга бўлган ишончни йўқотасиз, янада ёмонроқ ўйнайсиз. Натижада, яна баттар ғазабланишади» - дейди уэльслик футболчи.


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz