Қайднома

Қидирув

Виктор Кумиков: «Андижон» раҳбарияти реал вазиятга қараб вазифа белгилади»

Виктор Кумиков: «Андижон» раҳбарияти реал вазиятга қараб вазифа белгилади»

  28.05.2020 07:51
  0
  330
Виктор Кумиков: «Андижон» раҳбарияти реал вазиятга қараб вазифа белгилади»

Яқиндагина «Андижон» футбол клуби бош мураббийига айланган Виктор Кумиков Қозоғистоннинг Sports.kz сайтига интервью берди.

— Виктор Балютович, карантин пайтида вақтни қандай ўтказяпсиз?

— Карантин пайтида Ўзбекистонда эдим. Меҳмонга келгандим, кейин шу ерда қолиб кетдим. Тақдир шекилли!

— Коронавирус бутун дунёда футболнинг ривожланишига жиддий таъсир кўрсатдими?

— Вирус футболга таъсир кўрсатди. Қанчалик жиддийлиги эса карантин қанча вақт давом этишига боғлиқ.

— «Атирау» бош мураббийи лавозимини тарк этганингиздан кейин футболни соғинганмидингиз?

— Унчалик эмас. Шуғулланадиган ишларим бор эди. Мураббийлик иши бор экан — бу албатта яхши.

— «Андижон»да ишлаш варианти қандай пайдо бўлди?

— Барчаси оддий: клуб вакиллари ҳозир Ўзбекистонда эканимни билиб, мен билан алоқага чиқишди. Барчасини келишиб олдик.

— Ўзбекистон чемпионатининг дастлабки 3та туридан кейин «Андижон» мусобақа жадвалининг қуйи поғонасини эгаллаб турган эди. Бу ҳолат сизни хавотирга солмайдими?

— Йўқ, чемпионат энди бошланди. Мен жамоанинг ўйинларини кўрдим, вазиятни ўнгласа бўлади.

— Жамоа олдингизга қандай вазифа қўймоқда?

— Катта натижалар қўйилмади, аммо камида 7-ўринни эгаллашимиз керак. Раҳбарият вазиятга реал қарамоқда. Молиялаштириш тахминан шундай даражада, аммо келажакка умид бор.

«Андижон» клуби матбуот хизмати


Манба: www.interfutbol.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz