Қайднома

Қидирув

Дзюба: “Тўпурарлар пойгасидаги асосий рақобатчиларим - Шомуродов ва Азмун”

Дзюба: “Тўпурарлар пойгасидаги асосий рақобатчиларим - Шомуродов ва Азмун”

  28.05.2020 16:00
  0
  110
Дзюба: “Тўпурарлар пойгасидаги асосий рақобатчиларим - Шомуродов ва Азмун”

«Зенит» форварди Артём Дзюба РПЛнинг 2019/2020 йиллар мавсуми тўпурарлигини қўлга киритиш имкониятлари ҳақида гапирди.

“Кураш ҳали тугамади. Шомуродов жуда яхши ҳужумчи, у менда илиқ таассурот қолдирмоқда. Бизнинг Сардор Азмун ҳам исталган пайтда ушбу пойгага қўшилиши мумкин. Шундай экан, тўпурарлар рўйхатида пешқадамликни қўлга киритиш осон бўлмайди, аммо бу ўзига яраша қизиқарли жараён. Курашамиз. Мен, албатта, ким яхшироқ позицияда бўлса, унга узатма йўллаш тарафдориман. Азмунга ҳам ҳар доим буни таъкидлайман. Эътиборинг фақат гол уришга қаратилса, буни уддалай қийин. Бу футбол қонуни. Биринчи навбатда жамоани, очколар тўплашни ўйлаш керак. Чиройли ўйин давомида барча тўп киритиш имкони туғилади. Бизда, ҳужумчиларда, тушунарлики, имконият янада кўпроқ бўлади”, – деди 31 ёшли футболчи.

• Дзюба РПЛнинг жорий мавсумида 21та ўйинда 13та гол урди.

• “Ростов” ҳужумчиси Шомуродов ҳисобида 22та ўйинда 11та гол бор.

• Азмун 21та ўйинда 10та тўп киритган. «Спартак» форварди Александр Соболев жамғармасида ҳам шунча гол бор.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz