Коронавирус балоси башарият ишига ҳар томонлама катта зарба берди. Жумладан, футбол саноати бошига ҳам етарлича оғирлик тушди. Дейлик, АПЛ клублари чипталар сотувидан тушадиган мўмай даромаддан қуруқ қолди. Англия чемпионатининг мажбурий танаффусидан зериккан экспертлар айни шу йўналишдаги зарар миқдорини ҳам ҳисоблаб чиқишга уринишди. Бунда улар АПЛнинг барча жамоаларидан олинган маълумотлар асосида 2019|2020 йиллар мавсумида чипталар баҳоси қанчалигини кўриб чиқдилар.
Аниқланишича, ҳали якунланмаган мавсумнинг ортда қолган қисмида АПЛ доирасидаги 1та ўйин чиптасининг ўртача баҳоси 32 фунт стерлингни ташкил қилган. Таққослаш учун келтирсак, бу кўрсаткич аввалги икки мавсумда тегишлича 31 ва 32 фунт стерлингга тенг эди. Лекин асосий факт бор - аксарият мухлислар стадионга кириш учун 30 фунтдан камроқ сарфлайдилар. Бинобарин, чипталарнинг ярмидан кўпроғи чегирмалар ва имтиёзлар туфайли белгиланган баҳодан арзонроққа сотилади. Мавсумий абонементлар соҳиблари эса олдиндан харид қилиш, амал қилиш муддатини узайтириш ва узоқ муддатли шартнома эвазига жами 16 млн. фунт стерлинг тежаб қоладилар. Дейлик, мавсум-2019|2020да стадионларда 75 фоиз жой айнан абонемент эгалари томонидан банд этилди. Умуман, аввалги мавсумларда ҳам деярли шундай кўрсаткич қайд этилган. Тўғри, бу борадаги кўрсаткичлар клубларда уларнинг савдо стратегиясига қараб, бироз фарқланиши мумкин. Тушунарлики, абонементлар соҳиблари чиптасининг ўртача баҳоси оддий йўл билан чиқарилади. Яъни абонемент қиймати жами ўйинлар сонига бўлинади. Масалан, жамоанинг 19та уй учрашувига кириш ҳуқуқини берадиган абонемент баҳоси 400 фунт бўлса, 1та чипта 21,05 фунтга тушади.
Бу мавсум АПЛнинг 1та туридан ўрин олган 10та ўйинда стадионлардаги жами ўриндиқлар сони ўртача ҳисобда 800000та бўлди.
АПЛда стадионлардаги жойлар тақсимоти
Трибуналардаги стандарт ўриндиқлар - 73,4 фоиз
Оилавий секторлар - 9,2 фоиз
Меҳмон жамоалар мухлислари учун - 6,6 фоиз
Ҳомийлар ва расмий вакиллар учун - 8,9 фоиз
Ногирон мухлислар учун - 1,4 фоиз
Рақиб жамоалар мухлисларини ажратиб туриш ва трансляция хизматчилари ҳудуди - 0,5 фоиз
Дастлабки ҳисоб китобларга кўра, жорий мавсум жами чипталар сони 13,3 миллион донага етиши кутилганди. Энди бу борада АПЛда олиб борилган тадқиқот натижалари билан танишамиз:
- 53 фоиз мухлис ҳар бир ўйинни кўриш учун чамаси 30 фунт стерлинг сарфлайди
- 21 фоиз мухлис ҳар бир ўйинни кўриш учун 20 фунт ёки камроқ сарфлайди
- 52 фоиз ҳолатда баҳоси 20-40 фунт стерлингга тенг чипталар сотувга чиқарилади
- 20 фоиз мухлис баҳоси 40-60 фунтга тенг чипта харид қилади
- Атиги 6 фоиз мухлис баҳоси 60 фунтдан баланд чипта харид қилади
Чипталарнинг мухлислар гуруҳи ўртасидаги тақсимоти ҳам қизиқарли:
Катта ёшли мухлислар (21-65 ёш) улуши - 71 фоиз;
Кекса мухлислар (65 ёшдан катта) улуши - 10 фоиз
Кичик ёшли мухлислар (16 ёшгача) улуши - 12 фоиз
Ўсмир ёшидаги мухлислар (16-21 ёш) улуши - 5 фоиз
Ногирон мухлислар улуши - 2 фоиз
Энг арзон чипталар табиийки, кичик ёшли мухлислар учун чиқарилади. 16 ёшдан ошмаган фанатларга мўлжалланган чипталарнинг ўртача баҳоси - 7 фунт стерлинг. Бу гуруҳга кирувчи 65000 нафар мухлиснинг йиллик абонементга эга эканлигини ҳам қўшимча қилиш жоиз. Мавсум бошида жами читталардан 1,5 миллион донаси мухлисларнинг кичик гуруҳига тегиши тахмин қилинган эди. Ўсмирлар ва кексаларга келсак, улар ўртача ҳисобда 1та чипта учун 21 фунт сарфлашади. Умуман олганда, АПЛ стадионларидаги ўриндиқларнинг 25 фоизи имтиёзга эга мухлислар ихтиёрида.
2016 йили сафар учрашувларига кириш чиптасининг энг юқори баҳоси 30 фунтдан ошмаслиги белгилаб қўйилганди. Ушбу қоида мавсум-2021|2022 охиригача амал қилиши керак. Қолаверса, клублар ўз ортидан сафарга чиқадиган мухлислар учун турли чегирмалар жорий қилган. Хуллас, сафар учрашувлари чипталарининг ўртача баҳоси - 29 фунт. Лекин бундай мухлислардан 12,1 фоизи 20 фунтдан озроқ сарфлайди. Айрим ҳолатларда чиптанинг нархи атиги 5 фунтга тушиши ҳам ҳеч гап эмас. АПЛ жамоалари охирги вақтларда стадионларга имкон қадар кўпроқ мухлис жалб этишга ҳаракат қилди. Зеро, чемпионат футбол оламидаги энг томошабоп мусобақалардан бири эканлигини тасдиқлайдиган фактлар етарли. Улардан энг асосийсига эътибор қаратинг: охирги 7 йил давомида АПЛ ўйинларида стадионлар ўртача ҳисобда 95 фоизга тўлди. Қойилмақом натижа! Мутасаддилар эса мухлисларни чорлаш борасида янги йўналишлар устида изланиш баробарида чипталар баҳосини барқарор ҳолатда ушлаб туришга уринишмоқда, бу борада бош қотирмоқдалар. Албатта, бундай ҳаракатлар мухлисларга нисбатан ҳурмат-эҳтиром ва даромад манбаини қадрлаш белгисидир. Бошқа чемпионатлар вакиллари чиндан ҳам, инглизлардан ибрат олишса, чакки бўлмасди...
Манба: interfutbol.uz
Киритилган сана: 17.12.2017 17:00
Киритилган сана: 23.11.2017 06:27
Киритилган сана: 29.10.2017 17:51
Киритилган сана: 20.12.2017 09:09
Киритилган сана: 26.11.2017 06:28
Киритилган сана: 29.12.2017 00:29
Киритилган сана: 16.05.2017 14:23
Киритилган сана: 23.07.2017 22:07
Киритилган сана: 24.11.2017 00:17
Киритилган сана: 21.09.2017 12:35
Киритилган сана: 16.01.2018 04:31
Киритилган сана: 07.01.2017 14:02
Киритилган сана: 05.11.2017 13:21
Киритилган сана: 09.10.2017 00:15
Киритилган сана: 08.05.2017 04:20