Қайднома

Қидирув

“Арсенал” бошқарув раиси истеъфога чиқди

“Арсенал” бошқарув раиси истеъфога чиқди

  28.05.2020 23:00
  0
  165
“Арсенал” бошқарув раиси истеъфога чиқди

Лондоннинг “Арсенал” клуби бошқарув раиси Сэр Чипс Кесвик истеъфога чиқди, дея хабар берди “канонирлар” расмий сайти.

— Мен учун шундай буюк клубнинг бошқарув раиси бўлиш шарафдир. “Арсенал” ҳамиша менинг ҳаётимда алоҳида ўринга эга бўлган, келгусида ҳам шундай бўлиб қолади. Жорий мавсум охирида истеъфога чиқишимни ҳозир биз бошдан кечираётган соғлиқни сақлаш тизимидаги глобал инқироз бошланмасидан аввал билдиргандим. Клуб ишончли қўлларда, — дея 80 ёшли Кесвикнинг сўзларидан иқтибос келтирди клуб сайти.

Кесвик 2005 йилдан «Арсенал» бошқарув аъзоси бўлган, 2013 йилдан эса раисликни эгаллаганди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz