Қайднома

Қидирув

ВЛАДИСЛАВ ХАН: “БИЗ МАШҒУЛОТЛАРГА РУХСАТНИ, ИНТИЗОРЛИК БИЛАН КУТАЯПМИЗ”

ВЛАДИСЛАВ ХАН: “БИЗ МАШҒУЛОТЛАРГА РУХСАТНИ, ИНТИЗОРЛИК БИЛАН КУТАЯПМИЗ”

  29.05.2020 11:51
  0
  107
ВЛАДИСЛАВ ХАН: “БИЗ МАШҒУЛОТЛАРГА РУХСАТНИ, ИНТИЗОРЛИК БИЛАН КУТАЯПМИЗ”

Ўзингизга маълум, мамлакатимизда бошланган коронавирус пандемияси туфайли карантин жорий этилди. Кўплаб соҳалар каби, юртимиз футболида ҳам мажбурий танаффус вужудга келди. Футболчилар уй шароитида жисмоний ҳолатларини ушлаб туриш учун якка ҳолда машғулотлар олиб боришмоқда.

Биз клубимиз бош мураббийи, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган спорт устози Хан Владислав Николаевич билан телефон орқали боғландик. Ва клубда карантин жараёни қандай кечаётгани, агар рухсат этилса машғулотлар қаерда ва қандай бошланиши ва бошқа масалалар ҳақида фикрлашдик.

-Ҳаммангизга маълум карантин юртимизда ҳамон давом этмоқда. Ҳаммамиз карантин талабларига сабр билан амал қилаяпмиз. Бу талаблар аввало сиз ва бизнинг соғ-омон бўлишмизга қаратилган. Инсон соғлиги ҳамиша энг муҳим саналади. Биз футболчиларимиз билан фақат телефон ва интернет орқали алоқада бўлиб турибмиз. Футболчи қизларимиз имкон қадар якка тартибда, карантин талабларига риоя қилган ҳолда шуғулланишмоқда. Энг қизиғи улар профессионал футболга қадам қўйгандан буён ўз оиласи бағрида камдан-кам бўлишарди. Карантин бунга имконият яратиб берди. Футболчиларимизнинг аксарияти мамлакатимиз олийгоҳларида таълим олишади, ўз ўрнида улар ўзларининг ўқишларига ҳам эътиборли бўлишди деб, ўйлайман. Умид қиламанки, бадий китоблар ҳам мутаола қилишди.

Ўз ўрнида шуни таъкидлашни истардимки, бош ҳомиймиз – “Шўртан газ кимё мажмуаси” раҳбарияти, шахсан клубимиз президенти Шуҳрат Чориевичга ўз номимдан ва жамоамиз аъзолари номидан самимий миннатдорчилик билдираман. Чунки, биз мана шу карантин даврида ҳам маошларимизни ўз вақтида олиб турдик. Ҳатто бизнинг ходимларимиз учун мўлжалланган байрам мукофот пулларини ҳам вақтида тўлаб беришди. Бу четдан қараганда оддий ҳолдек бўлиши мумкин. Лекин, ваҳоланки карантин даврида бу ҳам футболчиларимиз, ходимларимизга ҳам моддий, ҳам маънавий далда бўлаяпти. Бундан жуда миннатдормиз.

Суратда: ўнгдан чапда «Шўртан газ кимё мажмуаси» МЧЖ бош директори, «Севинч» ПФК президенти Шуҳрат Чориевич Асланов.

Мана расмий сайтимиз ва ижтимоий тармоқлардаги расмий каналларимиз орқали хабардорсиз, клубимиз қароргоҳида жуда катта таъмирлаш ишлари кетаяпти. Қароргоҳимиз бутунлай янгиланган ва жуда қулай имконят ва шароитларга эга бўлади. Бундан биз жуда хурсандмиз ва миннатдормиз. Ўз ўрнида биз мураббийлар ва футболчиларимиз ҳам, бу ғамхўрликка жавобан олдимизга энг юқори мақсадларни қўямиз ва бунга эришиш учун бор кучимизни аямаймиз.

Энди машғулотларни қаерда ва қачон бошлашимиз ҳақида. Биз, клубимиз раҳбарияти билан бу борада бир неча марта муҳокама қилдик ва қарорга ҳам келганмиз. Раҳбариятимиз, агар Ўзбекистон футбол ассосациацияси томонидан машғулотларга расман рухсат берилса, ҳар қандай шароитни яратиб беришга тайёр. Биринчидан шу вақт мобайнида қароргоҳимиздаги таъмирлаш ишлари ниҳоясига етса, албатта қароргоҳимизда. Дарвоқе, ҳозир шахсан клубимиз президенти томонидан таъмирловчиларга таъмирлаш ишларини жадаллаштиришга кўрсатма берилган. Агар мабода бу ишлар тугалланмай қолса, бош ҳомиймиз тасарруфида вилоятимизнинг тоғли ҳудуди, Шахрисабз туманининг Мироқи қўрғонидаги болалар дам олиш лагери бор. Бу лагерда ўқув-йиғин ўтказиш учун барча шароитлар мавжуд. Биз у ерда ҳам тайёргарлик йиғини ташкил қилишимиз мумкин. Бундан бошқа ҳам вариантлар бор. Фақат машғулотларни бошлаш расмий рухсатни интизорлик билан кутаяпмиз.

Жамоамиз таркиби ҳам қисман ўзгарган, ҳамма футболчиларимизни ПФЛдан рўйхатдан ўтказдик. Биз ўз анъанамизга кўра ёшларга кўпроқ эътибор берамиз. Насиб этса, бу йил ҳам таркибимизда бир қанча ёшлар майдонга тушишади.

Яна бир нарса ҳақида тўхталмоқчиман, куни кеча Диёр Имомхўжаев ПФЛ бош директори вазифасини бажарувчи бўлгани ҳақида расмий хабар берилди. Бу хабар бизни хурсанд қилди, чунки Имомхўжаевлар оиласини мамлакатимизда билмаган одам топилмаса керак. Бу оила вакилларини футболимизга қўшган ҳиссалари беқиёс. Бизнинг клубимиз ҳам Ахбор Имомхўжаев билан кўп йиллар ҳамкорлик ва ҳамроҳлик қилганмиз. Биз ҳозир ҳам Ахбор ака билан дўстона алоқадамиз. У киши футболчи қизларимизни худди ўзининг фарзандидек кўради. Аёллар футболи бўйича ўтказиладиган мусобақа ёки бирон тадбир бўладими у киши ҳамиша ҳозиру-нозир. Хуллас, Имомхўжаевлар оиласи аёллар футболига бефарқ эмас. Диёр Имомхўжаев ҳам шу оила вакили, албатта. Ёш ва изланувчан мутахасис. Умид қиламанки, юртимиз аёллар футболини янада ривожлантириш учун энди, ПФЛ билан янада яқиндан ҳамкорлик қиламиз.

Шахсан ўзим, Диёр Имомхўжаевни янги лавозимда ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёрман.

Сўзимни охирида, ҳамма-ҳаммага мустаҳкам соғлик тилайман. Карантин талабларига қаттиқ риоя қилинг ва ўзингизни ҳамда яқинларингизни асранг!

Суратларда: Хан Владислав Николаевич жамоамиз етакчилари Нилуфар Қудратова ва Мафтуна Шойимовалар билан. Кейингиси Диёр Имомхўжаев жамоамиз билан тушган сурат.


Манба: pfcsevinch.uz


InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz