Қайднома

Қидирув

Виктор Вальдес испан клуби бош мураббийига айланди

Виктор Вальдес испан клуби бош мураббийига айланди

  29.05.2020 15:35
  0
  70
Виктор Вальдес испан клуби бош мураббийига айланди

«Барселона» собиқ дарвозабони Виктор Вальдес Испания тўртинчи дивизионида иштирок этадиган клуб бош мураббийига айланди.

38 ёшли мутахассис «Орта» клубини бошқаради. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати маълум қилди. Якунланган мавсумда «Орта» мусобақани 10-ўринда якунлади.

Вальдес 2019 йилда «Барселона» ёшлар жамоаси бошқарувига тайинланганди, бироқ уч ой ўтиб мазкур лавозимдан бўшатилган.

Виктор «Барселона» тарбияланувчиси ҳисобланиб, 1995—2014 йиллар мобайнида клуб тизимида фаолият юритган. Асосий жамоа сафида 2000 йилда дебют қилган дарвозабон «Барса» билан 21 та совринга эга бўлган. Каталонлар сафини тарк этгач, Вальдес «Манчестер Юнайтед», «Стандард» ва «Мидлсбро»да ҳаракат қилди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz