Қайднома

Қидирув

Брендан Рожерс ва унинг рафиқасида ҳам коронавирус аниқланган

Брендан Рожерс ва унинг рафиқасида ҳам коронавирус аниқланган

  29.05.2020 22:00
  0
  55
Брендан Рожерс ва унинг рафиқасида ҳам коронавирус аниқланган

«Лестер» бош мураббийи Брендан Рожерс ўзи ва рафиқаси мартда коронавирусга чалинишгани, ҳозир тўлиқ соғайишгани ҳақида гапирди.

«Мавсум тўхтатилганидан ҳеч қанча вақт ўтмай бизда инфекция борлиги аниқланди. Бир ҳафтадан сўнг оғир аҳволга тушдим, ҳид ва таъм сезмай қолдим. Ҳолсизландим, зўрға юрдим. Коронавирусга тест топширгандик, у мусбат натижа берди», – деди шимолий ирландиялик мутахассис.

• 47 ёшли Рожерс «Лестер»ни 2019 йил февралидан буён бошқармоқда.

• Жамоа 29 турдан сўнг 53 очко тўплаган ҳолда АПЛ турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди.

• Англияда мавсумни 17 июндан давом эттириш режалаштирилмоқда.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Вадим Абрамов миллий терма жамоамизни ЖЧ-2022 олиб чиқишига ишонасизми?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz