Қайднома

Қидирув

Сербия чемпиони – яна «Црвена Звезда»

Сербия чемпиони – яна «Црвена Звезда»

  30.05.2020 15:25
  0
  146
Сербия чемпиони – яна «Црвена Звезда»

«Црвена Звезда» сафарда «Рад»ни йирик – 5:0 ҳисобида мағлубиятга учратиб, муддатидан аввал Сербия чемпионлигини қўлга киритди.

Пойтахт жамоаси 27 та турда 72 очко тўплади ва иккинчи ўриндаги “Партизан” унга етолмаслиги аниқ бўлиб улгурди.

Бу «Црвена Звезда» учун қаторасига учинчи, клуб тарихидаги 31-чемпионликка айланди.

Белградликлар миллий биринчилик баҳслари рестарти дастлабки туридан кейиноқ мусобақа ғолиблигини қўлга киритишди. Коронавирус пандемияси сабаб вужудга келган мажбурий танаффус март ойи ўрталаридан буён давом этиб келаётганди.



InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Оммабоп мақолалар

Хабарингиз борми

Чемпионатлар

тўлиқ жадвал »
  • Миллий терма жамоанинг янги бош мураббийи Сречко Катанецнинг Ўзбекистондаги келажагига қандай баҳо берасиз?


«ИнтерФУТБОЛ» газетасининг расмий сайти.
Гувоҳнома № 0149. Берилган санаси: 25.06.2008 Муассис: «ИНТЕРФУТБОЛМЕДИА» МЧЖ.
Бош муҳаррир: Аҳадхон АБДУҲАМИТОВ.
Таҳририят манзили: 160400, Косонсой шаҳри,Чорбоғ кўчаси, 17-уй.
Электрон манзил: info@interfutbol.uz